Жалолобод шаҳридаги масжидлар 8-июндан бошлаб очиладиган бўлди

Жорий йилнинг 8-июнидан бошлаб Қирғизистондаги барча масжидлар очилиши муносабати билан Жалолободдаги масжидларнинг очилишга бўлган тайёргарликлари ҳақида мажлис бўлиб ўтди.

Масжлисда шаҳар мэрининг ўринбосари Руслан Алтимишов ва шаҳар масжидларининг имомлари иштирок этишди. Мажлисда инфекцияни юқтириб олиш ҳавфи ҳали хануз давом этаётгани сабабли масжидларнинг кириш қисмига маҳсус ҳимоя воситаларини ўрнатиш зарурлиги, намозхонлар юзқоп тақиши ва 1,5 метрлик оралиқни сақланиши айтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чиқарилган маҳсус қарорга кўра, масжидга келган ҳар бир намозхон иложи борича ўз жайнамози ва тасбеҳ каби воситаларини қўлланиши зарур.

Жалолобод шаҳар мэрининг ўринбосари Руслан Алтимишев имомларга санитар қоидаларига риоя этишни назорат қилинишини эслатди.

Эслатиб ўтамиз Жалолобод шаҳрида жами 30 масжид бор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ