Президент оилавий зўравонлик бўйича қонунга ўзгартиришларни мақуллади

Сўўрўнбай Жээнбеков Жазо-процессуал кодексига ўзгартиришларни киргизиш тўғрисидаги қонунга қўл қўйди. Бу бўйича оилавий зўравонликда гумондорни қўлга олиш учун шартлар тўлиқланган.

Қонун лойиҳаси бўйича фақат биргина модда ўзгаради — 504 — у 3,1 банди билан тўлиқланади. Унда оилавий зўравонликка гумондор одамни 48 соатга ушлаб туриш учун асослар ёзилган.

Янги уч пункт бўйича агар гумондор жабрланган одамнинг ҳамда бошқа оила аъзоларининг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирса, у маст аҳволда бўлиб зўравонликни давом эттирса, қўрқитса ҳамда калтакласа, у ҳолда ҳуқуқ тартибот идоралари оилавий зўравонликка гумондорни қўлга олиши керак.

Ўзгартирувларнинг ташаббусчилари ёзишича, янги кодекслар киргизилгандан кейин ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларига оилавий зўравонликка реакция қилиши қийинлашган, чунки қонун оилавий зўравонлик қилганларни махсус ҳолатлардагина қўлга олишга ҳуқуқ берган.

Бироқ норматив-ҳуқуқий актларда ҳам, Олий суднинг қарорларида ҳам «алоҳида ҳолатлар деб нималар айтилиши» тушунтирилмаган.

Парламент қонунни 30 апрелда қабул қилган.

Қирғизистондаги оилавий зўравонлик вазияти

Ҳукумат мамлакатдаги зўравонлик масаласига эътибор қаратиб, Бишкекда ҳамда Ўшда жабрланганлар учун кризис марказларини очиб беришни ваъда қилган.

Парламентнинг депутатлари оилавий зўравонлик учун жазони кучайтиришни таклиф қилган, чунки ҳозирда зўравонлик қилган одамларга жаримагина солинади. Бу муҳокамалар 2020 йилнинг бошидан торта Қирғизистонда уч аёл эрининг калтаклашидан вафот этиб, яна бирининг бадани куйиб касалхонага ётқизилган — турмуш ўртоғи унга бензин сочиб, ўт қўйган.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича 2019 йили Қирғизистон бўйича 6145 оилавий зўравонлик факти қайд қилинган. Оилавий зўравонликдан эса энг кўп аёллар жабрланган — 5 659. Эркакларнинг сони деярлик 11 баробар оз — 486.

Мазкур фактларнинг 649и Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрида қайд қилинган. Унинг тўрттаси «Одам ўлдириш», 451и «соғлиққа оғир ва оғир бўлмаган зарар етказиш», олтиси «зўрлаш ҳамда жинсий зўравонлик ҳаракатлар» моддалари билан қайд қилинган. Қолган 5496 факти Қилмишлар ҳақидаги кодексида қаралган моддалар билан расмийлаштирилган.

Агар оилада калтаклашга дучор бўлсангиз нима қилиш керак?

Қирғизистонда ҳар бир тўртинчи аёл оилавий зўравонликдан жабрланади. Мамлакат аёлларининг аксарияти — 83 фоизи — бир сафар бўлса ҳам оилада психологик, жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлишган. Бу ҳақда Кризис марказлари ассоциациясининг тадқиқотида айтилади.

Агар сиз оилада калтакланишдан жабр кўрсангиз ёки яқинларингизда, танишларингизда шундай воқеалар ҳақида билсангиз, оилавий зўравонлик ҳақида қонун бўйича милицияга мурожаат қилсангиз бўлади. Улар сизнинг мурожаатингизни қайд этиб, жабрланган кишига йўриқнома бериши керак. Бу қонун қуйидагича ишлайди:

Айдай Токоева

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ