Қирғизистонда яна 33 инсон тожливирус юқтириб олди

Қирғизистонда 7-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 33 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2007 нафарни ташкил қилмоқда, 1425 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 22 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Янги қайд қилинган 33 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:

Бишкек шаҳри –  9;

Чуй вилояти — 3;

Норин вилояти — 8;

Ўш вилояти — 3;

Ўш шаҳри – 9;

Жалолобод вилояти – 1;

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ