Боғчалардаги ўзгаришлар: Болалар тўпланиб ўйнамайди

5-июнь куни Республика тезкор штаби йиғилишида Таълим ва фан вазирлигининг мактабгача таълим бериш маҳкамаларини очишга тайёргарлик  ҳақидаги маълумотлар тингланди.

Вазирнинг ўринбосари Надира Жусупбекова тегишли алгоритм ишлаб чиққанлигини, санитар-эпидемиология талаблари тасдиқланганини, ижтимой оралиқ қоидаларига амал қилишни ёдга олиш билан биргаликда янги усуллар ишланганини маълум қилди.


«Биз болалар гуруҳ бўлиб ўйнамасликлари учун усулларни ўзгартирмоқдамиз ва биз ижтимоий масофани ҳисобга оладиган ўйинларни таклиф қилмоқдамиз. Келгуси ҳафта тарбиячилар учун тренинглар ўтказилади. Биз ота-оналарга ўз фарзандларини фақат зарурат туғилганда болалар боғчасига юборишни маслаҳат берамиз. Агар болани боқадиган одам бўлса, уни хавфсизлиги учун уйда қолдирган маъқул », – дейди Надира Жусупбекова.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ