Ақилбек Жапаров буюк давлатларнинг Марказий Осиёга қизиқиши «кескин ортганини» даъво қилди

Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам глобал геосиёсий ўзгаришлар фонида халқаро ҳамжамиятнинг Марказий Осиёга қизиқиши “сезиларли даражада ошгани”ни таъкидлаган эди. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров “сўнгги пайтларда Марказий Осиёдага йирик геосиёсий ўйинчиларнинг қизиқиши кескин ортиб бораётгани”ни айтди. У бу иддаони 12 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё: ўзаро ҳамкорлик хусусиятлари” VI эксперт форумидаги нутқида билдирган. Жапаровнинг фикрича,…

Батафсил...

Парламент Россия билан ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини маъқуллади

Жўқорғу Кенеш депутатлари 11 октябрь куни Қирғизистон ва Россия учун ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа минтақавий тизимини яратиш келишувини ратификация қилди. Келишув шартларига кўра, Россияга Кантдаги ҳаво базаси яқинида ушбу тизимни жойлаштириш учун 5 гектар ер ажратилади. Депутатлар ҳужжатга биратўла учта ўқишда овоз берди. Бундан олдин Мудофаа вазири Бактибек Бекболотов агар лойиҳа амалга оширилса, “Қирғизистон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўзгаради”, деб…

Батафсил...

Владимир Путин расмий ташриф билан Қирғизистонга келди

У Бишкекдаги МДҲ саммитида қатнашиш учун келган. 12 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Қирғизистонга келди. Бишкек аэропортида Путинни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров кутиб олди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Владимир Путиннинг кун тартибида икки томонлама музокараларни ўтказиш ҳамда Кант шаҳрида КХШТ авиация базаси очилганининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, 13 октябрь…

Батафсил...

Нонимизни қайтариб беринг: Қирғизистондаги ўзбек тили ўқитувчилари президентга очиқ хат йўллашди

Ҳужжатда ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларда Ўзбек адабиёти дарси ўта қисқариб кетгани айтилади. Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларидаги мактабларнинг ўзбек тили ўқитувчилари президент Садир Жапаровга очиқ хат билан мурожаат қилишди. Бу ҳақда Кактус.Медиа нашри хабар қилди. Мурожаатда Қирғизистон Республикаси Конституцияси республика халқини ташкил этувчи барча миллат вакилларига ўз она тилини асраб-авайлаш, ўрганиш ва ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш ҳуқуқини кафолатлагани қайд…

Батафсил...

Хитой фуқаролари — Гонконг ва Макаонинг резидентлари энди Қирғизистонга визасиз кира олади

Вазирлар Маҳкамаси Хитой фуқароларига — Гонконг ва Макаонинг резидентлари учун визасиз режим киритиш бўйича қарорни қабул қилди. Бу ҳақда «Бир алкак, бир жол» ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган «Қирғизистон — Хитой» дўстлик жамиятининг йиғилишида, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов эълон қилди. Бу қарор «дўстлик ришталари доирасида ва давлатлар ўртасидаги халқ дипломатиясини мустаҳкамлаш мақсадида» қабул қилингани таъкидланади. «Бунга қўшимча, АҚШ, Буюк…

Батафсил...

Блогер Адилет Балтабай ўғрибоши Қамчибек иши доирасида сўроқ қилинганини айтди

Адилет Балтабай ўз видеочиқишида ўғрибоши Қамчи Колбаевга нисбатан ҳокимиятнинг ҳаракатларини танқид қилган эди. Адилет Балтабай тахаллуси билан танилган блогер ва фаол Адилет Али Миктибек кеча Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида бир неча соат сўроқ қилинган. Бу ҳақда унинг ўзи 11 октябрь куни Озодлик радиосига маълум қилган. Блогернинг айтишича, у тушликдан соат 22:00гача Қамчи Колбаев гуруҳи билан алоқалари ҳақида сўроқ қилинган. Аввалроқ…

Батафсил...

Ўғрибоши Қамчи Кўлбаевнинг клани тор-мор этилмоқда

Ушбу жиноий кланга алоқадор яна бир нечта киши ҳибсга олинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 11 октябрда маълум қилишича, Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти қўлга олинди. У уюшган гуруҳ тузиш ёки унинг ишида иштирок этишда гумонланмоқда. Махсус хизмат берган маълумотларга кўра, тўлиқ шарифи ошкор қилинмаган И.А.Х. исмли шахс «жиноий дунёнинг «общагига» ўлпон йиғишда иштирок этган ҳамда Қамчибек Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи…

Батафсил...

Мадумаровнинг юраги зудлик билан операция қилиниши керак

«Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери Адахан Мадумаровга қўзғалган жиноят ишини тергови тугаб, судга ўтди. Бу ҳақда 10 октябрда халқ вакилининг адвокати Юлия Богданова «Азаттиқ» нашрига билдирди. Маълумотга кўра, Мадумаровнинг ишини Бишкекнинг Биринчи Май туман суди кўриб чиқади. Адвокат ишга яширин деган гриф қўйилгани учун ҳеч қандай маълумот олиш мумкин бўлмаётганини ва халқ вакилига юридик ёрдам бериш оғирлашганини айтди. Богданованинг билдиришича, Мадумаровнинг…

Батафсил...

Ўшда Қадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳи фаол аъзолари қўлга олинди

Ўш шаҳрида «Женго» лақаби билан танилган криминал Кадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳининг етти фаол аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда 10 октябрда МХДҚ билдирди. Маълумотга кўра, 8 октябрда қўлга олинган етти аъзоларга нисбатан «Уюшган гуруҳ тузиш ёки унга қатнашиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди. Махсус хизмат уюшган жиноий гуруҳларга қарши ҳаракатлар давом этаётганини билдирди. Досонов уюшган жиноий гуруҳларнинг бирининг лидери сифатида…

Батафсил...

Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Аҳрор Иминов ҳибсга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати, 11-октябрь куни юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Аҳрор Иминов, уюшган жиноий гуруҳларни молиялашда гумонланиб ҳибсга олинганини хабар берди. Иминов Бишкек милициясининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига киргизилган. Махсус хизмат, Иминов Қамчи Кўлбаев жиноий гуруҳнинг айрим аъзоларини молиялаштириб келгани ва у Жиноят кодексининг “Уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш” моддаси билан қўзғатилган иш доирасида ҳибсга олингани…

Батафсил...

Пашинян Бишкекдаги МДҲ саммитида қатнашмайди

Бунга сабаб Тоғли Қорабоғ Боку назоратига ўтиши ортидан Россия ва Арманистон муносабатлари ёмонлашгани бўлиши мумкин. Пашинян 13 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида «баъзи бир сабабларга кўра» қатнаша олмаслигини айтган. Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар беришича, 10 октябрда Садир Жапаров билан телефон мулоқотда Пашинян саммитда иштирок эта олмаслигидан афсусда эканини билдирган. Икки давлат раҳбарлари саммитга доир масалаларни ҳамда икки…

Батафсил...

Нарматова Соғлиқни сақлаш вазиридан қариндошига иш сўрагани бўйича жавоб берди

ОАВда депутат Надира Нарматованинг соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевдан қариндошини М. Миррахимов номидаги Миллий кардиология ва терапия марказига ишга жойлашни илтимос қилгани акс этган видео тарқалди.  Видеода амалдорлар 9-октябрда парламентнинг кутиш залида очиқ сўзлашиб турганини кўриш мумкин. Воқеага журналист ва молия вазирининг ўринбосари Жибек Дуйшеева гувоҳ бўлган.  Унда Бейшеналиев «кардиологияга бораверсин, ишга жойлаб қўяман» дегандан кейин ким биландир телефон орқали…

Батафсил...

Парламент спикери Қурманбек Бакиев билан Минскда учрашганини рад этди. Депутат учрашган

Қурманбек Бакиев ва унинг тўнғич ўғли Марат Бакиев Қирғизистонда сиртдан 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Қирғизистон парламенти Жўқорғу Кенеш спикери Нурланбек Шакиевнинг Беларусда собиқ президент Қурманбек Бакиев билан учрашуви ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деди спикернинг матбуот котиби Алтинбек Деркембаев Озодлик радиоси билан суҳбатда. “Раҳбарларнинг расмий ташриф дастури олдиндан тузилади, унда икки давлат давлат протокол хизматлари ҳамкорликда ишлайди, барча…

Батафсил...

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

10 октябрь куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигида етказилди. Юборилган ёрдам юки таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари: ун, буғдой, ёғ, макарон, гўшт маҳсулотлари, гуруч, шакар, шунингдек, чодир ва одеяллар, шунингдек, бирламчи тиббий ёрдам учун зарурий барча воситалар бор.…

Батафсил...

Боткен вилоятида 32 масжид ва 5 мадраса фаолияти тўхтатилди

Боткен вилояти ҳудудида 32 масжид ва 5 мадраса фаолияти тўхтатилгани тўғрисида 10 октябрда Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) маълум қилди. Расман билдирилишича, 8 та масжид бўйича тўпланган материаллар вилоят милициясига кўриб чиқиш учун топширилди. МХҚ, ИИВ, Дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, архитектура ва “Кадастр” идораси, муфтият ва президентнинг вилоятдаги мухтор вакили аппарати ходимларидан иборат ишчи…

Батафсил...

Қадамжойда Ўзбекистон фуқароси 5 кило наркотик билан қўлга тушди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ҳодимлари Ўзбекистон билан чегарага яқин жойда 1998 йилда туғилган қўшни давлат фуқароси А.Ж.,ни наркотик модда билан қўлга олди. ИИВ матбуот ҳизмати тарқатган ҳабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси «Транзит» деб номланган махсус операция доирасида, Қадамжой тумани Интимақ қишлоғида қўлга олинган. “Қўлга олинган шахс ёнидан олинган халтада сариқ рангли лента билан ўралган, ўзига хос ҳидли тўқ жигарранг моддадан иборат…

Батафсил...

Отиб ўлдирилган Қамчи Кўлбаевнинг қудалари ҳибсга олинди

Қудалар жиноий гуруҳ тузиш ёки унга аъзо бўлишда гумонланмоқда. 4 октябрь куни Бишкекда ўлдирилган “қонундаги ўғри” Қамчибек Колбаевнинг икки қудаси ҳибсга олинди. Бишкекнинг Первомайский туман суди эҳтиёт чораси сифатида 8-9 октябрь кунлари Рустам Турдиев ҳамда Турсунтой Салимовларни МХДҚ тергов изоляторига жойлаштирган. Маҳаллий ОАВ ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг қудаси бўлмиш Рустам Турдиев жиноий гуруҳ тузиш бўйича қўзғатилган…

Батафсил...

Махсус хизмат собиқ депутат Турсунтой Салимовнинг ҳибсга олиниши сабабини очиқлади

Жўғўрқу Кенешнинг собиқ депутати, Бишкекдаги «Мадина» бозорининг эгаси Салимов ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий йўл билан қўлга киритилган мол-мулкини легаллаштиришда ёрдам берганликда гумонланиб қўлга олинган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилишича, Турсунтой Салимов уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш ҳамда одамни ўлдиришга уринишда гумонланмоқда. Жўқорғу Кенешнинг собиқ депутати, Бишкекдаги «Мадина» бозорининг эгаси Салимов ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий йўл билан…

Батафсил...

Яқин шарқ яна аланга ичида: Фаластин – Исроил уруши нимани англатади?

Бутун дунё ҳамжамиятининг ҳаёти Россиянинг Украинага қарши уруши оқибатларида танглашиб бораётган бир вақтда Яқин Шарқдаги доимий уруш ўчоғи яна аланга олди. Юзлаб қурбонлар бўлаётган бу уруш Россия-Украина урушини иккинчи даражага тушириб қўйди. Жаҳон оммавий ахборот воситалари эътиборига энди ўша ёққа қаратилди. Тўрт кундан бери давом этаётган Фаластин ва Исроил уруши оқибатида ўлганлар сони 1200га, яраланганлар эса 5 мингга яқинлашди. ҲАМАС…

Батафсил...

Афғонистондаги зилзилада 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди

Афғонистон ғарбида рўй берган 6,3 магнитудали зилзила натижасида камида икки минг киши қурбон бўлди. Тўққиз мингга яқин киши жароҳатланган, 1300 бино шикастланган деб хабар беради Reuters. Бир нечта қишлоқ вайронага айланган, одамлар харобалар остида қолиб кетган. Бу Афғонистонда оҳирги 20 йилда кузатилган энг ҳалокатли зилзила бўлганлиги айтилмоқда. Зилзила эпимаркази Ҳирот шаҳридан тахминан 35 км ғарбда жойлашган, ер силкинишлари маҳаллий вақт…

Батафсил...
1 2 3 4 5 6