Қадамжойда Ўзбекистон фуқароси 5 кило наркотик билан қўлга тушди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ҳодимлари Ўзбекистон билан чегарага яқин жойда 1998 йилда туғилган қўшни давлат фуқароси А.Ж.,ни наркотик модда билан қўлга олди.

ИИВ матбуот ҳизмати тарқатган ҳабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси «Транзит» деб номланган махсус операция доирасида, Қадамжой тумани Интимақ қишлоғида қўлга олинган.

“Қўлга олинган шахс ёнидан олинган халтада сариқ рангли лента билан ўралган, ўзига хос ҳидли тўқ жигарранг моддадан иборат 5 дона брикет топилган. Экспертиза ҳулосасига кўра, бу Афғонистонда етиштирилган ва оғирлиги 4 кило 958 грамм бўлган наша қатрони (чарс) бўлган”, дейилади хабарда.

Ҳозирда А.Ж.,га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинган. У ноқонуний тарзда, йирик миқдорда сотиш мақсадида гиёҳванд, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини тайёрлашда айбланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ