Ақилбек Жапаров буюк давлатларнинг Марказий Осиёга қизиқиши «кескин ортганини» даъво қилди

Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам глобал геосиёсий ўзгаришлар фонида халқаро ҳамжамиятнинг Марказий Осиёга қизиқиши “сезиларли даражада ошгани”ни таъкидлаган эди.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров “сўнгги пайтларда Марказий Осиёдага йирик геосиёсий ўйинчиларнинг қизиқиши кескин ортиб бораётгани”ни айтди.

У бу иддаони 12 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё: ўзаро ҳамкорлик хусусиятлари” VI эксперт форумидаги нутқида билдирган. Жапаровнинг фикрича, минтақадаги интеграция жараёнлари Марказий Осиё қай усулда “глобал жараёнларнинг тўлақонли субъектига айланаётганини намойиш қилмоқда”.

“Ташқи кучлар минтақага бир бутун сифатида қарайди. Эътибор беринг, яқинда бўлиб ўтган барча саммитлар С5+1 форматида ўтказилмоқда”, — дейди Оқилбек Жапаров.

Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам глобал геосиёсий ўзгаришлар фонида халқаро ҳамжамиятнинг Марказий Осиёга қизиқиши “сезиларли даражада ошгани”ни таъкидлаган эди.

С5+1 форматида (Марказий Осиёнинг бешта давлати ва хорижий давлат ёки иттифоқ – таҳр) ўтган йил давомида бир неча саммитлар ўтказилди. Жумладан, май ойида ХХР раиси Си Цзинпин ташаббуси билан “ Хитой – Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтди, унда Хитой Марказий Осиёга жами 50 миллиард доллар ажратиш ниятида эканлигини маълум қилган.

Шундан сўнг, июнь ойида Қирғизистонда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” иккинчи саммити бўлиб ўтди. Сентябрь ойида АҚШ президенти ва минтақа давлатлари раҳбарлари иштирокида тарихдаги биринчи саммит бўлиб ўтган. Унда Жо Байден Марказий Осиё республикаларидан бирига ташриф буюриш эҳтимолини истисно этмаган ва учрашувни дипломатик форматдан ташқари бизнес платформаси билан тўлдиришни таклиф қилган эди.

Кўптомонлама саммитлардан яна бири “Германия – Марказий Осиё” саммити бўлиб, у ҳам илк бор ўтказилди. Тадбир якунида Германия минтақа билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирган, бунинг эвазига беш давлатдан Россияга қарши санкциялар режимига амал қилиш ваъдасини олган.

Bo'limsiz

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ