21 август куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Чеченистонлик фаол Мансур Мовлаевни Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Жазони ўтагандан сўнг Мовлаев мамлакатдан депортация қилинади. Бу ҳақда Кавказ.Реалии нашри хабар берди. Мовлаевнинг адвокати Бахит Автандил нашрга айтишича, адвокатлар фаолга жарима эмас, ҳақиқий жазо тайинлашни сўраган, чунки Мовлаев Чеченистон хавфсизлик кучларидан қўрққан. “Адвокатларим айтганидек, жазони тўлиқ ўташга тайёрман.…
Батафсил...Kun: 05.10.2023
Германия Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ноқонуний мигрантларни қайтаришни келишмоқчи
Германия олти давлат билан ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича келишувга эришмоқчи. Бу, жумладан, ноқонуний мигрантларни ўз ватанига тезроқ қайтаришга имкон беради. Германия ҳукумати Ўзбекистон, Грузия, Молдова, Кения, Колумбия ва Қирғизистон билан ноқонуний муҳожирларни ўз ватанларига тезкор қайтариш ҳақида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилди Deutsche Welle Ички ишлар вазирлиги вакилига таяниб. Нашрнинг қайд этишича, икки Марказий Осиё давлати билан музокаралар…
Батафсил...Иссиқкўлда криминал Қамчи Колбаевнинг дафн маросими бўлиб ўтмоқда
Қўлга олиш операцияси вақтида МХДҚ томонидан йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаевнинг дафн маросими, 5 октябрда ўзи туғилиб ўсган Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ата шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Криминалнинг уйи ёнида бўз уйлар тикилиб, ўнлаб машиналарни тўхтаб турганини кўриш мумкин. Бунга қадар Колбаевнинг жасади яқинларига ўтказиб берилгани хабар қилинган. Колбаевни қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилгани ҳақида Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси 4 окятбрь кечқурун тасдиқлаган.…
Батафсил...Жоламан Шаршенбеков Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
Қирғизистоннинг кураш бўйича полвони Жоламан Шаршенбеков Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. У грек-рим кураши бўйича 60 кг вазнда иштирок этди. Финал баҳсида Шаршенбеков япониялик Айата Сузукини курагини ерга теккизиб, муддатидан аввал мағлуб этди. Бу Қирғизистон терма командасининг шу Осиё ўйинларидаги иккинчи олтин медали. Бунга қадар дзюдочи Эрлан Шеров олтин совринни олган. Шунингдек, миллий терма жамоанинг ҳисобида иккита…
Батафсил...Чон-Алай ва Новқат туманларида митинг ўтказиш вақтинчалик тақиқланди
Ўш вилоятининг Чон-Алай ва Новқат туманларининг жамоат жойларида митинг ва тинчлик акцияларини ўтказиш вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда «Клооп»га 4 октябрда Ўш вилоят суди билдирди. Маълумотга кўра, Новқат туманидаги жамоат жойларида митинг ўтказиш шу йилнинг 7 сентябридан 7 ноябригача тақиқланди. Чон-Алай туманида тақиқ 18 сентябрдан 18 ноябргача давом этади. Тақиқ бўйича октябрнинг бошида маълум бўлди. Ўш вилоят ИИБи чеклов «хавфсизликни сақлаш…
Батафсил...Қирғизистонда йўқ қилинган Қамчи Кўлбаев ким ва унинг ўлими нимани англатади?
Москвада расман “тож кийдирилган қонундаги ўғрининг” ўрнига янги номзод чиқа қолди. Кеча, 4-октябрь куни Бишкекда ўтказилган махсус операция чоғида “жиноят дунёси бошлиғи” сифатида танилган Қамчи Кўлбаев (Қамчибек Асанбек) отиб ўлдирилди. Бу хабарни Қирғизистон Миллий Хавфсизлик давлат қўмитаси тасдиқлади. Бишкекдаги “Plonder pub” дам олиш марказида (норасман Кўлбаевга тегишли дейилади) жиноятчини қўлга олиш бўйича махсус операция пайтида, расмий маълумотларга кўра, Кўлбаев ва…
Батафсил...Жапаров ва Ташиев «мафия давлатини» қонунийлаштиряптими?
Биз биргина муҳолифатни, фуқаролик жамиятни йўқ қилиб, ОАВга аралашган авторитар режимнинг классик шароитида яшаяпмиз, десак янглишган бўламиз. Чунки, август ва сентябрь ойларидаги воқеалар ҳукумат жиноятчиларни озод қилиб, фуқаровий фаолларни қамоққа олган Mafia State давлатни қонунийлаштиришга ҳаракат қилаётганини кўрсатди. Материал Фикр» бўлимида эълон қилинди — бу муаллифнинг шахсий фикрлари эканини англатади. Президент Садир Жапаров ва унинг ҳеч ким сайламаса ҳам давлатни…
Батафсил...Қирғизистонда “Қонундаги ўғри” Қамчи Колбаев махсус операцияда ўлдирилди
4-октябрь куни Бишкекда ўтказилган махсус операция чоғида “жиноят бошлиғи” сифатида танилган Қамчи Колбаев (Қамчибек Асанбек) ўлдирилди. Бу хабарни Қирғизистон Миллий Хавфсизлик давлат қўмитаси тасдиқлади. Бишкекдаги “Plonder pub” дам олиш марказида жиноятчини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилди. Расмий маълумотларга кўра, Колбаев ва унинг қўриқчилари ҳуқуқ-тартибот идораларига қарата ўқ узган. Отишма натижасида Колбаев йўқ қилинган. Махсус амалиётга кўплаб хавфсизлик кучлари ва…
Батафсил...