Бишкек марказида намойиш ўтказишга тақиқ уч ойга чўздирилди

«Ҳукумат маҳалласи» ҳисобланмиш Первомайский тумани ҳудудида намойишларни ўтказиш яна уч ойга тақиқланди.  Туман ҳудудида ҳар қандай намойишлар ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги Первомайский туман судининг 2022 йил мартидаги қарори 2023 йилнинг охиригача кучда қолади. Туман ҳокимиятининг тегишли даъвоси 29 сентябрь куни Первомайский туман суди томонидан қондирилди. Первомайский тумани Бишкекнинг марказий тумани бўлиб, унда Қирғизистон парламенти ва президент маъмурияти, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд…

Батафсил...

Марказий Осиёлик мухолифатчилар МО-Германия саммити ҳошиясида намойиш ўтказди

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер 29 сентябрь куни Берлинда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан илк бор янги «5+1» форматида учрашди. Марказий Осиё-Германия саммити муносабати билан хориждаги Марказий Осиёлик мухолифат фаоллари федерал президентнинг Бельвю саройи олдида норозилик намойишини ўтказди. Улар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларидан “Путин режимига халқаро санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бермасликни” талаб қилмоқда. Бундан ташқари, мухолифатчилар президентлардан «Россиянинг Украинага тажовузини ошкора…

Батафсил...

Бишкекнинг марказида қўшимча 2000та видеокузатув камералари ўрнатилади

Первомайский тумани «ҳукумат маҳалласи» бўлиб, унда Қирғизистон парламенти ва президент маъмурияти, ҳукумат, Олий суд каби марказий давлат бошқаруви органларининг бинолари жойлашган. Бишкекнинг марказий тумани бўлмиш Первомайский туманида 2000 дан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилиши режалаштирилган. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, камералар хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида ўрнатилмоқда. Бу маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Кечаю кундуз рангли видео ёзиб олиш…

Батафсил...

Парламент Конституциявий суд нуфузини йўққа чиқарадиган қонун лойиҳасини қабул қилди

Эндиликда Конституциявий суд қарорлари ўз қатъийлигини йўқотиб, сиёсатга қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин. Конституциявий судга ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга имкон берувчи қонун лойиҳасини Жўқорғу Кенеш депутатлари 28 сентябрь куни биратўласи иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Қонун лойиҳасида Конституциявий судга ўз қарорларини бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқишга рухсат бериш таклиф этилади. Қонуннинг амалдаги таҳририга кўра, Конституциявий суд қарорлари…

Батафсил...

«Кампиробод иши» бўйича айбланувчиларнинг адвокатлари халқаро ташкилотларга шикоят қилмоқда

Изоляторда сақланаётган тўрт нафар сиёсатчи – Равшан Жеенбеков, Азимбек Бекназаров, Жениш Молдокматов ва Кубаничбек Қодировнинг адвокатлари қийноқлар юзасидан халқаро ташкилотларга мурожаат йўллашди. Адвокат Эркин Саданбеков томонидан чоп этилган мактуб БМТ Қийноқларга қарши қўмитаси, Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти, Amnesty International ҳамда Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига юборилган. Мактубда сиёсатчилар сақланаётган тергов изоляторидаги шароитлардан шикоят қилинган. Жазони ижро этиш…

Батафсил...

Садир Жапаров амалий ташриф билан Германияга боради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 28−30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлинда бўлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Ташриф дастурига мувофиқ, Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган. Бундан ташқари, Садир Жапаровнинг Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок…

Батафсил...

Тошкентдаги портлаш оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди

Тошкентнинг Сергели туманидаги «Қурувчилар» даҳасида жойлашган омборхонада юз берган портлаш оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди ва 163 киши жароҳатланди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, улардан 24 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиали, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, 1-сонли Республика ва 1-сонли шаҳар клиник шифохоналари ҳамда 1-сонли шаҳар туғуруқхонасига ётқизилди. Қолган 138 нафар жабрланувчининг…

Батафсил...

Депутат Самийкожо: ИИВ оиладаги зўравонлик бўйича маълумот тарқатган манбаларга чора кўриши керак

Жогорку Кенеш депутати Мирлан Самийкожо Ички ишлар вазирлиги атайлаб оиладаги зўравонлик ҳақида маълумот тарқатаётганларга чора кўрилиши керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда депутат парламентнинг 27 сентябрдаги йиғинида билдирди. Самийкожонинг айтишича, тарихда ота-боболар аёлларга доимо тенг ҳуқуқлилик билан муносабатда бўлган. «Яқинда қулоқ-бурни кесилиб, [Селекция қишлоғидаги аёлнинг пичоқланиши] хўрланаётганлари — бу йигитчилик эмас, олийжаноблик эмас. Бу жуда ёмон кўриниш. Шу нарсаларни ҳам тарқатаётган…

Батафсил...

Ўшда хизмат уйларини тарқатишда ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланиб уч милиционер қўлга олинди

Ўш вилоят ИИБнинг уч ходими қўлга олинганини 27 сентябрда МХДҚ билдирди. Билдирувга кўра, 2021 йили Ўш шаҳрида милиция ходимлари учун 220 хонадонли уй қурилиб, ходимлар навбатга туриб уй олишган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига уйларни ноқонуний тақсимлаш ҳақида шикоятлар келган. Шу сабаб Ўш вилоят милициясининг ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғалиб, кейинчалик «уларнинг ҳаракатларида жиноят аломати йўқ бўлгани учун» иш қисқарган.…

Батафсил...

Қирғизистонда йил бошидан бери оиладаги зўравонликнинг 8 минг ҳолати қайд этилди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Октябрь Урмамбетов Қирғизистонда 2023 йилнинг саккиз ойида оиладаги зўравонликнинг 8 512 ҳолати рўйхатга олинганини билдирди. Бу маълумотларни у Жогорку Кенешнинг 27 сентябрдаги йиғинида айтди. «Таъкидлаб ўтсак, ИИВда тузилган кўчма пунктлардаги милиция ходимлари жой-жойларга бориб ўзлари аниқлаган. Бундан ташқари, 3500 камера ўрнатилган, бу камералар асосида аниқлаяпмиз», — деди у. Урмамбетов билдиришича, рўйхатга олинган оиладаги зўравонлик ҳолатлари 2022…

Батафсил...

Сузоқда вақтинчалик сақлаш жойига гиёҳванд модда олиб киришга ҳаракат қилган шахс қўлга олинди

27 сентбярда вилоят милициядан гиёҳванд моддаларни киритишга ҳаракат қилган Багиш қишлоқ ҳудудининг 35 ёшли турғуни эканини билдирди. У 24 сентябрда милициянинг вақтинча сақлаш жойининг текшириб ўтказиш пунктидан тез тайёр бўлувчи овқатни олиб кириб кетаётганда қўлга олинган. Гумондорнинг ёнидан уч дона ўзгача кескин ҳиди бор, гиёҳванд моддага ўхшаган модда топилиб, тергов гуруҳига ўтказиб берилган. Текширувда номаълум модда 3 граммдан ортиқ гиёҳванд…

Батафсил...

Бишкекда товламачиликда гумонланиб шаҳар суди судьяси қўлга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 27 сентябрда Бишкек шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича коллегиясининг судьяси пул талаб қилишда гумонланиб қўлга олинганини билдирди. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Бишкек шаҳар судининг айрим судьялари кўриб чиқилаётган жиноят иши асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ижобий қарор чиқариш учун адвокатнинг воситачиси орқали судланувчининг яқин қариндошларидан 5 минг доллар (443 500 сом) ундириб олишган. Судьяга…

Батафсил...

«Азаттиқ» президентнинг танқидидан сўнг Кампиробод сув омбори тўғрисидаги видеони ўчирди

«Азаттиқ» Хитойнинг Sinomash холдинги Кампиробод сув омборидан Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига тоза сув олиб келадиган лойиҳани молиялашни кўзлаётгани айтилган видеони ўчирганини билдирди. Бунгача мазкур видеога боғлиқ президент Садир Жапаров «Азаттиқ»ни танқид қилган эди. «Азаттиқ» видео «таҳририй таҳлил учун ижтимоий медиадаги каналларидан олиниб, хабар тўлиқлашлар билан чиқарилди» деб изоҳ берди. 26 сентябрда президент «Кабар»га берган интервьюсида «Азаттиқ» «Кампиробод олдин Қирғизистонга қарашли бўлган»…

Батафсил...

Қирғизистонда 7 ёшли қизчани ўлдирган шахс 12 йилга қамалди

Норин туманидаги Ўрта-Нур қишлоғида 7 ёшли қизчани ўлдирганликда айбланган шахс 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукмни Норин туман суди 22 августдаёқ чиқарган, бироқ бу ҳақида фақат 27 сентябрь куни хабар берилган. Жабрланувчи томон суд қароридан норози бўлиб аппеляция берган. Етти яшар Арууке исмли қиз апрель ойида мактабдан уйга қайтаётганда ғойиб бўлган. Унинг жасади зўравонлик белгилари билан қишлоқ четидаги ташландиқ бинодан…

Батафсил...

Нью-Йорк суди Трампни товламачиликда айбдор деб топди

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ва унинг оиласи товламачилик қилганликда айбдор деб топилди. Улар ноқонуний равишда ўз активлари нархини кўтарган. Reuters агентлигининг ёзишича, тегишли ҳукмни 26 сентябрь куни Артур Энгорон раислигида Нью-Йорк суди чиқарган. Нью-Йорк прокурори Летиция Жеймс 2022 йилнинг сентябрида Трампга нисбатан товламачилик айбловини олға сурган эди. Прокурорга кўра, Трампга қарашли The Trump Organization ўн йил давомида банк ва…

Батафсил...

«Клооп»га нисбатан прокуратуранинг даъвоси бўйича суд мажлиси 5 октябрга кўчирилди

Бунга прокуратура даъвогар томонга шикоят аризасига қўшилган ҳужжатларнинг нусхасини бермагани асос бўлди. Кейинги мажлис 5 октябрь, соат 09.00га белгиланди. Бишкек шаҳар прокуратурасининг «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпишни талаб қилган аризаси бўйича дастлабки тинглов бугун 26 сентябрда Октябрь туман судида кўриб чиқилди. «Клооп»га нисбатан прокуратуранинг аризаси бўйича суд мажлиси. Сурат: «Клооп» Бишкек шаҳар прокуратураси «Клооп Медиа» жамоат фондига қарши августнинг охирида…

Батафсил...

Тоғли Қорабоғдаги портлашда ҳалок бўлганлар сони камида 68 нафарга етди

Тоғли Қорабоғдаги бензин омборхонасининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 68 киши. Улардан фақат 21 нафарининг шахси аниқланди. Бу ҳақда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ омбудсмени Гегам Степанян маълум қилди. Унга кўра, портлаш оқибатида 290 киши жароҳатланган. Улардан 168 нафари касалхоналарга ётқизилган. Бундан ташқари 105 киши бедарак кетган. Бундан аввалроқ Арманистон соғлиқни сақлаш вазири Анаит Аванесян Қорабоғдаги портлашда ҳалок бўлган 125 кишининг…

Батафсил...

Владимир Путин 15 октябрь куни Қирғизистонга келади

Ташриф режалаштирилганини Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади, дея хабар беради “РИА Новости”. Путин Қирғизистон раҳбарияти билан учрашувлардан ташқари Беларус президенти Александр Лукашенко билан ҳам икки томонлама музокаралар ўтказади. Аввалроқ Беларус президенти Александр Лукашенко душанба куни Путин билан телефон орқали мулоқот қилганини ҳамда 15 октябрь куни Қирғизистонда Путин билан учрашишини маълум қилганди. “Президент режасида ҳақиқатан ҳам Қирғизистонга ташриф бор,…

Батафсил...

Жапаров: «Азаттиқ» провокация қилмоқда, Кампирободни аввалдан Ўзбекистон бошқариб келган

Президент Садир Жапаров «Кабар» агентлигига интервью бериб, Ўзбекистон Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига тоза сув ўтказишни кўзламоқда деган маълумот бўйича изоҳ берди. Жапаров Ўзбекистон томон билан Кампиробод бўйича шартномада Қирғизистон ва Ўзбекистон сув омборини 50/50 принципи билан бошқараётганини эслатиб ўтди. «Қирғизистон томон «Кампиробод» сув омборидаги сувдан фақат 10 фоиз атрофида фойдаланамиз. Қолган сувнинг ҳаммаси 100 йилдан бери Ўзбекистонга оқиб кириб…

Батафсил...

Қирғиз суди ПолитКлиника нашрига давлат телеканали фойдасига раддия беришни буюрди

ЭлТР давлат телеканалининг ПолитКлиника мустақил нашрига қарши даъвоси 25 сентябрь куни Бишкекнинг Первомайск туман судида кўриб чиқилди ва қисман қондирилди, дея хабар беради Политклиника. Суд ПолитКлиника нашрининг журналисти Тинистан Асипбекка ЭлТР сюжети ҳақидаги иддаоларни рад этишга мажбурлаб, ЭлТР телеканалининг даъвосини қисман қаноатлантирган. Даъвогарнинг бошқа талаблари қаноатлантирилмаган. ПолитКлиника вакиллари апелляция беришни суд қарори олинганидан кейин ўйлаб кўришини таъкидлаган. Давлат телеканалининг норозилигига…

Батафсил...
1 2 3 … 7