Афғонистондаги зилзилада 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди

Афғонистон ғарбида рўй берган 6,3 магнитудали зилзила натижасида камида икки минг киши қурбон бўлди. Тўққиз мингга яқин киши жароҳатланган, 1300 бино шикастланган деб хабар беради Reuters.

Бир нечта қишлоқ вайронага айланган, одамлар харобалар остида қолиб кетган.

Бу Афғонистонда оҳирги 20 йилда кузатилган энг ҳалокатли зилзила бўлганлиги айтилмоқда.

Зилзила эпимаркази Ҳирот шаҳридан тахминан 35 км ғарбда жойлашган, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 7 октябр куни соат 11:00 атрофида бошланган.

Ҳирот шарқдаги Эрон билан чегарадан 120 км масофада жойлашган ва Афғонистоннинг маданий пойтахти ҳисобланади. Жаҳон банкининг 2019 йилдаги маълумотларига кўра, вилоятда 2 млн атрофида киши яшаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ