Ўшда Қадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳи фаол аъзолари қўлга олинди

Ўш шаҳрида «Женго» лақаби билан танилган криминал Кадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳининг етти фаол аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда 10 октябрда МХДҚ билдирди.

Маълумотга кўра, 8 октябрда қўлга олинган етти аъзоларга нисбатан «Уюшган гуруҳ тузиш ёки унга қатнашиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди.

Махсус хизмат уюшган жиноий гуруҳларга қарши ҳаракатлар давом этаётганини билдирди.

Досонов уюшган жиноий гуруҳларнинг бирининг лидери сифатида маълум. Олдин у бир неча марта қўлга олинган, бироқ суд Досоновни оқлаб, озодликка чиқараверган.

Ўтган йили 30 сентябрда Олий суд Досоновга нисбатан «Жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш» моддаси билан қўзғалган икки инстанция чиқарган ҳукмни бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишга юборган.

Колбаевнинг ўлими, криминалларнинг мурожаати

4 октябрда қонундаги ўғри Қамчи Колбаев МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. Махсус хизматдан уни қўлга олишга уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлимига алоқаси бор дейилган аризаси асос бўлганини айтишган.

МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига, уларнинг орасида Колбаевнинг яқинларига мурожаат қилиб, «агар кимдир бош кўтарадиган бўлса, қонун доирасида жазоланади» деб огоҳлантирган.

5 октябрда, Ташиев уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига, махсус операцияда йўқ қилинган Қамчи Колбаевнинг яқинларига «ўлкада энди “қонундаги ўғрилар” бўлмаслиги кераклигини айтиб, янги лидер сайлашга, гуруҳ тузишга ҳаракат қилганлар қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантириб» мурожаат қилган.

Қирғизистон ва Марказий Осиёда таниқли криминалларнинг бири бўлган Колбаев ўлдирилгандан кейин ижтимоий тармоқларни жиноий гуруҳ аъзоларининг бир неча машҳур вакиллари «“қонундаги ўғри” мақомидан бош тортиб», энди «қонунга амал қилиб яшашларини» айтиб келишмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ