Хитой фуқаролари — Гонконг ва Макаонинг резидентлари энди Қирғизистонга визасиз кира олади

Вазирлар Маҳкамаси Хитой фуқароларига — Гонконг ва Макаонинг резидентлари учун визасиз режим киритиш бўйича қарорни қабул қилди. Бу ҳақда «Бир алкак, бир жол» ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган «Қирғизистон — Хитой» дўстлик жамиятининг йиғилишида, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов эълон қилди. Бу қарор «дўстлик ришталари доирасида ва давлатлар ўртасидаги халқ дипломатиясини мустаҳкамлаш мақсадида» қабул қилингани таъкидланади. «Бунга қўшимча, АҚШ, Буюк…

Батафсил...

Блогер Адилет Балтабай ўғрибоши Қамчибек иши доирасида сўроқ қилинганини айтди

Адилет Балтабай ўз видеочиқишида ўғрибоши Қамчи Колбаевга нисбатан ҳокимиятнинг ҳаракатларини танқид қилган эди. Адилет Балтабай тахаллуси билан танилган блогер ва фаол Адилет Али Миктибек кеча Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида бир неча соат сўроқ қилинган. Бу ҳақда унинг ўзи 11 октябрь куни Озодлик радиосига маълум қилган. Блогернинг айтишича, у тушликдан соат 22:00гача Қамчи Колбаев гуруҳи билан алоқалари ҳақида сўроқ қилинган. Аввалроқ…

Батафсил...

Ўғрибоши Қамчи Кўлбаевнинг клани тор-мор этилмоқда

Ушбу жиноий кланга алоқадор яна бир нечта киши ҳибсга олинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 11 октябрда маълум қилишича, Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти қўлга олинди. У уюшган гуруҳ тузиш ёки унинг ишида иштирок этишда гумонланмоқда. Махсус хизмат берган маълумотларга кўра, тўлиқ шарифи ошкор қилинмаган И.А.Х. исмли шахс «жиноий дунёнинг «общагига» ўлпон йиғишда иштирок этган ҳамда Қамчибек Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи…

Батафсил...

Мадумаровнинг юраги зудлик билан операция қилиниши керак

«Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери Адахан Мадумаровга қўзғалган жиноят ишини тергови тугаб, судга ўтди. Бу ҳақда 10 октябрда халқ вакилининг адвокати Юлия Богданова «Азаттиқ» нашрига билдирди. Маълумотга кўра, Мадумаровнинг ишини Бишкекнинг Биринчи Май туман суди кўриб чиқади. Адвокат ишга яширин деган гриф қўйилгани учун ҳеч қандай маълумот олиш мумкин бўлмаётганини ва халқ вакилига юридик ёрдам бериш оғирлашганини айтди. Богданованинг билдиришича, Мадумаровнинг…

Батафсил...

Ўшда Қадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳи фаол аъзолари қўлга олинди

Ўш шаҳрида «Женго» лақаби билан танилган криминал Кадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳининг етти фаол аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда 10 октябрда МХДҚ билдирди. Маълумотга кўра, 8 октябрда қўлга олинган етти аъзоларга нисбатан «Уюшган гуруҳ тузиш ёки унга қатнашиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди. Махсус хизмат уюшган жиноий гуруҳларга қарши ҳаракатлар давом этаётганини билдирди. Досонов уюшган жиноий гуруҳларнинг бирининг лидери сифатида…

Батафсил...

Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Аҳрор Иминов ҳибсга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати, 11-октябрь куни юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Аҳрор Иминов, уюшган жиноий гуруҳларни молиялашда гумонланиб ҳибсга олинганини хабар берди. Иминов Бишкек милициясининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига киргизилган. Махсус хизмат, Иминов Қамчи Кўлбаев жиноий гуруҳнинг айрим аъзоларини молиялаштириб келгани ва у Жиноят кодексининг “Уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш” моддаси билан қўзғатилган иш доирасида ҳибсга олингани…

Батафсил...

Пашинян Бишкекдаги МДҲ саммитида қатнашмайди

Бунга сабаб Тоғли Қорабоғ Боку назоратига ўтиши ортидан Россия ва Арманистон муносабатлари ёмонлашгани бўлиши мумкин. Пашинян 13 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида «баъзи бир сабабларга кўра» қатнаша олмаслигини айтган. Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар беришича, 10 октябрда Садир Жапаров билан телефон мулоқотда Пашинян саммитда иштирок эта олмаслигидан афсусда эканини билдирган. Икки давлат раҳбарлари саммитга доир масалаларни ҳамда икки…

Батафсил...