Парламент Россия билан ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини маъқуллади

Жўқорғу Кенеш депутатлари 11 октябрь куни Қирғизистон ва Россия учун ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа минтақавий тизимини яратиш келишувини ратификация қилди.

Келишув шартларига кўра, Россияга Кантдаги ҳаво базаси яқинида ушбу тизимни жойлаштириш учун 5 гектар ер ажратилади. Депутатлар ҳужжатга биратўла учта ўқишда овоз берди.

Бундан олдин Мудофаа вазири Бактибек Бекболотов агар лойиҳа амалга оширилса, “Қирғизистон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўзгаради”, деб айтган эди.

Россиянинг «Интерфакс» ахборот агентлиги айтишича, ушбу тизим Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг (МДҲ) ягона ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизиминининг таркибий қисми бўлишади.

Россиянинг Қирғизистонда бир нечта ҳарбий объекти бор. Улардан энг каттаси Кантдаги ҳаво кучлари базасидир. Аввалроқ Россия Қирғизистондаги барча ҳарбий объектларни ягона ҳаво кучлари базасига бирлаштирган эди. Унинг таркибига Кантдаги ҳарбий аэродром, Иссиқкўл вилоятидаги Қўй-Сари ва Қора-Булундаги торпедо полигонлари, Чалдовардаги алоқа пункти ҳамда Мойли-Сувдаги 17-радиосейсмик лаборатория киради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ