17 октябрда МХДҚ «йирик коррупция тармоғини» уюштиришда гумонланаётган собиқ экология вазири Динара Кутманованинг Туркияда қўлга олинган ўғли Кемелбек Кутманов давлатга қайтарилганини маълум қилди. «Кутмановга “Коррупция” моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, қидирув эълон қилинган. У жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида май ойида Қозоғистон орқали Россияга чиқиб кетган. Кейин Туркияда яшириниб юрганда қўлга олиниб, Истанбулдаги махсус миграция лагерига жойлаштирилган», — дейишди махсус хизматдан.…
Батафсил...Kun: 18.10.2023
Синглисини зўравонликдан ҳимоя қилиб, ҳайдовчига ўқ отган киши пробация назоратига чиқарилди
Чуй вилоят суди 17 октябрда 2022 йилнинг ёзида синглисини ҳимоя қилиб, бир одамни отиб юборган Сухраб Жумакуловни бир йиллик муддатга пробация назоратига чиқарди. Бу ҳақда унинг адвокати Кайсин Абакиров билдирди. Бу билан вилоят суди Чуй туман судининг қарорини бекор қилди. Чуй туман суди июнда Жумакуловни «Аффект ҳолатида одам ўлдириш» моддаси билан айбдор деб топиб, уч йилга озодликдан маҳрум қилган. Чуй…
Батафсил...Ғазо секторидаги касалхонага уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида юзлаб инсон ҳалок бўлди
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазодаги касалхонага Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида юзлаб инсон ҳалок бўлганини хабар қилди. ОАВ ёзишича, баптистлар касалхонаси «Ал Аҳли»га ракета тушиши натижасида 600 киши ўлган, 900 киши яраланган. BBC у ерда беморлардан ташқари юзлаб уйини йўқотган фаластинликлар бошпана топгани хақида ёзмоқда. ҲАМАС ҳужумда Исроилни, Исроил эса “Ислом жиҳоди”ни айблади. Исроил разведкасига таяниб тарқатилган хабарда айтилишича, жиҳодчилар мўлжални…
Батафсил...Қамчи Кўлбаев хизматида бўлган 50 нафар божхоначи ишдан ҳайдалди
Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Марҳум жиноий авторитет Қамчибек Колбаев ва коррупцияда айбдор деб топилган божхона хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари Раиймбек Матраимовга алоқаси бўлган 50 нафар божхоначилар ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий алоқаларини тафтиш қилиш жараёнида божхона органларининг ички идоравий тартиб-қоидаларини бузган айрим мансабдор…
Батафсил...