Visa Run қоидаси Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари, жумладан Россия фуқаролари учун ҳам бекор қилинмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) чет элликлар Қирғизистон ҳудудида визасиз истиқомат қилишининг янги тартибини эълон қилган эди. Бишкек уша тартиб Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларига ҳам, жумладан россияликларга ҳам тааллуқли эканлигини алоҳида урғуламоқда. Аввалроқ баъзи ОАВлар ушбу қоида Россия фуқароларига тааллуқли эмаслигини иддао қилган…
Батафсил...Kun: 20.10.2023
Ўшда инсон онгига кучли таъсир этувчи дорилар сотилаётган озиқ-овқат дўкони аниқланди
Ўш шаҳрининг Курманжан датка кўчасида махсус рецепти йўқ эркин сотиш тақиқланган, инсон онгига кучли таъсир қилувчи дориларнинг икки турини сотаётган дўкон аниқланди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБ билдирди. Маълумотга кўра, бу қонунбузарликни милиция ходимлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари, тиббий буюмлар департаментининг вакиллари текширув вақтида аниқлади. «Сотувчининг дори-дармонларни сотишга махсус билим бўлмаган, озиқ-овқат дўконида сотган. У кўрсатмасида дўкон эгаси…
Батафсил...Маданият вазирлиги NazarNews нашрининг сайтини икки ойга блоклаш қарорини чиқарди
Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг «обрўсига путур етказиш» деган сабаб NazarNews нашрининг сайтини икки ойга блоклаш қарорини чиқарди. Бу ҳақда 19 октябрда «Азаттиқ» нашри билдирди. Маълумотга кўра, интернет нашрининг фаолиятини тўхтатишга Вазирлар Маҳкамаси раисининг «ор-номусига, қадр-қимматига ва иш фаолиятига путур етказувчи мақола эълон қилингани» сабаб бўлган. «Вазирлик Nazarnews.org сайтига шу маълумотни олиб ташлаш…
Батафсил...Мейкинбек Абдалиев: «Мол ўғирлаш аёл ўғирлашдан кўра оғир жиноят» деб ҳисоблайди
19 октябрдаги парламент йиғинида депутат Мейкинбек Абдалиев Қирғизистонда қизни оила қуриш учун ўғирлаш — «қадимги урф» деб билдирди. Бу сўзини у мол ўғирлаш учун жазони кучайтириш бўйича қонун лойиҳасининг муҳокамаси вақтида айтди. Муҳокама вақтида депутат Дастан Бекешев мол ўғирлигига жиддий жазо белгилаш таклиф қилинаётганини айтди. У оила қуриш мақсадида одам ўғирлаганлар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинса, мол ўғирлаганлар 8 йилгача…
Батафсил...Ўшда машина уриб кетиб вафот этган ўқувчининг ўлими билан боғлиқ иш қисқартирилди
Ўш шаҳар суди томонидан машина уриб кетиб вафот этган биринчи синф ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ жиноий иш тўхтатилди. Бу ҳақда 19 октябрда суднинг матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, бундай қарор 11 октябрда қабул қилинди. Ўқувчининг ўлими ҳақида жорий йили 20 сентябрда маълум бўлган. Ўш шаҳар Йўл патруль хизмати 19 сентябрь соат 11:40да Абсамат Масалиев кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб кетаётган…
Батафсил...Садир Жапаров: Келаси 10-20 йилда Қирғизистон таниб бўлмас даражада ўзгаради
Келаси 10-20 йилда Қирғизистон таниб бўлмас даражада ўзгаради. Бу ҳақда 19 октябрда президент Садир Жапаров «Кумтор» олтин конини ишлатишнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда билдирди. Ўз сўзида президент 2022 йили «Кумтор»да 17,3 тонна олтин ишлаб чиқарилиб, КГК солиқ ва мажбурий тўлов қатори 32,2 млрд сом тўкканини таъкидлаб, конни ишлатишдан соф даромад 371 миллион долларни ташкил қилганини айтди. «Насиб қилса, “Кумтор”нинг…
Батафсил...