Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Аҳрор Иминов ҳибсга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати, 11-октябрь куни юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Аҳрор Иминов, уюшган жиноий гуруҳларни молиялашда гумонланиб ҳибсга олинганини хабар берди. Иминов Бишкек милициясининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига киргизилган.

Махсус хизмат, Иминов Қамчи Кўлбаев жиноий гуруҳнинг айрим аъзоларини молиялаштириб келгани ва у Жиноят кодексининг “Уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш” моддаси билан қўзғатилган иш доирасида ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди.

Қўмитага кўра, Иминов бир қатор юк ташувчи компаниялар ишига аралашиб, улар даромадининг 30 фоизга яқинини жиноий гуруҳларнинг умумий фондига йиққан.

Иминов тарафдорлари бу борада ҳозирча изоҳ беришмаган.

Расмий маълумотда, 4 октябрь куни Жиноят кодексининг “Уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш”, “Қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний айланиши” ва “Жиноят содир этишга уриниш” моддалари асосида иш очилгани айтилади.

“Кўлбаев ва унинг қўл остидаги шахсларга товламачилик, “Рейдерлик фаолияти йўли билан қўлга киритилган мол-мулк ва мулкларни легаллаштириш ҳамда бошқа оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ раҳбарлари ва 20 га яқин фаол аъзолари” қўлга олинган.

“Қонундаги ўғри” сифатида танилган Қамчи Кўлбаев 4 октябрь куни махсус операция давомида ўлдирилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ