Президент Садир Жапаров 28 ноябрда Бишкекда ўтган «Орзуйимдаги Қирғизистон» республика ёшлар форумига қатнашиб, нутқ сўзлади. Ўз сўзида Жапаров амалдаги ҳукумат «бюджетнинг даромад қисмини деярли 2,5 мартага кўпайтириб, ҳар бир фуқаронинг чўнтагига қўл солиб, божхона тизимини эгаллаб, солиқнинг кўпини қуртдай сўрган мафияни йўқ қилганини» билдирди. «Мен давлат раҳбари бўлиб сайланганда бу мафия “бари аввалгидай қолаверади, аввалгидан ҳам кўпроқ давлатни ўмараверамиз” деган…
Батафсил...Oy: Noyabr 2023
Бишкекдаги ҳуқуқбонлар кинофестивалида яна бир фильм намойиши тақиқланди
«Қирғизтасмаси» давлат киномаркази режиссёр Алиса Коваленконинг «Мы не угаснем» фильмини намойишига рухсат бермади. Фильм инсон ҳуқуқларига бағишланган XVII “Бир дунё – Қирғизистон 2023” халқаро ҳужжатли фильмлар фестивалида намойиш қилиниши керак эди. Аввалроқ «Қирғизтасмаси» давлат киномаркази режиссёр Барбара Купистининг Россиянинг Украинага тажовузининг оқибатлари ҳақидаги «Уруш даври қайдлари» ҳужжатли фильмини тақиқлаган эди. Тақиққа “фильмда экстремистик тусдаги саҳналар мавжудлиги” сабаб сифатида айтилган. «Қирғизтасмаси»…
Батафсил...Депутатлар Қирғизистон байроғини ўзгартириш ҳақидаги қонун лойҳасини маъқуллади
Парламент тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Жўқорғу Кенеш депутатлари 29 ноябрь куни давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ташаббусни 66 депутат қўллаб-қувватлади, 8 нафари қарши овоз берди. “Давлат байроғини ўзгартириш тарихни қайта ёзишга туртки бўлади. Мен байроқни ўзгартиришдан, байроғимизга хиёнат қилишдан маъно кўрмаяпман”, — деди депутат Бекешев муҳокама чоғида. Унинг ҳамкасби Ерулан Кокулов байроқни референдум орқали…
Батафсил...«Қумтор» олтин кони Қирғизистоннинг икки президенти, тўртта бош вазирининг бошини еган
«Қумтор» билан боғлиқ айбловлар Қирғизистоннинг собиқ президентлари Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев ва Алмазбек Атамбаевга қарши қўйилган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев «Қумтор» олтин конини ўзлаштириш бўйича 20 га яқин юқори мансабдор жавобгарликка тортилганини маълум қилди. Бу ҳақда у 28 ноябрь куни Талас туманидаги Аманбоевский қишлоқ ҳокимиятининг янги биносининг топшириш маросимида айтган. “Олтин кон масаласида биз икки президентни,…
Батафсил...Депутатлар Қирғизистон байроғини ўзгартиришмоқчи
Парламентнинг қўмитаси тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Жўқорғу Кенешнинг конституцион қонунчилик қўмитаси 28 ноябрда Қирғизистон давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Қирғизистон байроғидаги тасвирларни ўзгартириш ғояси октябрда парламент спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примовдан чиққан. Уларнинг фикрича, байроқ марказидаги тундук (қирғиз ўтовининг шифти) ва унинг атрофидаги қуёш нурларини англашда муаммо пайдо бўлмоқда, одамлар тундукни кунгабоқар…
Батафсил...МХДҚ Бишкекдаги интим хизмат кўрсатувчи ўнга яқин жойнинг фаолиятини чеклади
27-ноябрда МХДҚ Бишкекда интим хизмат кўрсатиш билан шуғулланган 10 га яқин жойнинг иши тўхтатилиб, ташкилотчилари қўлга олинганини маълум қилди. Маълумотга кўра, пойтахтдаги 26-ноябрга ўтар кечаси рейд ўтказилиб, массаж салони деб интим хизмат кўрсатиш билан шуғулланган ўнга яқин жой аниқланган. Натижада мижозларни қабул қилган администраторлар ва ёши 18 дан 30 гача бўлган 70 нафарга яқин аёл қўлга олинган. Орасида олийгоҳнинг талабалари…
Батафсил...«Айб қўйганларнинг ўзлари — аҳмоқлар» — блогер Жекшеналиев жиноий иши ҳақида
27-ноябрда Бишкекнинг Биринчи май туман судида «Оммавий тартибсизликлар» моддаси бўйича айбланаётган 20 ёшли фаол ва блогер Ирис Жекшеналиевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш давом эттирилди. Суд мажлисида Жекшеналиев ўзи сўз олди. Ўзига қарши қўйилаётган айбни «абсурд» деб атаб, терговда ҳеч қандай далил йўқ деди. У судья уни оқлаб, судьяни адаштирган прокурорни жавобгарликка тортиш керак деб ҳисоблайди. «Айблов асоссиз ва бу…
Батафсил...Озодликнинг қирғиз хизмати мухбири Чингиз Айтматов номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди
Бишкекда 28 ноябрда ўтган “Ёшлар форуми”да Чингиз Айтматов номидаги Қирғизистон давлат ёшлар мукофоти эгаларига топширилди. Озодлик радиоси қирғиз хизматининг хабар беришича, “Журналистика ва телекўрсатувлар йўналишидаги энг яхши асар” номинациясида Айгерим Ақилбекова ғолиб деб топилди. Айгерим Ақилбекова Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири. Унга бу мукофот Озодлик радиоси қирғиз хизмати томонидан тайёрланадиган “Данисте” дастури учун берилди. Хабарда айтилишича, сўнгги бир йил ичида…
Батафсил...Ўшда жанжалдан сўнг вилоят милицияси бошчисининг уч ўринбосари хизматдан олинди
Ўш вилоят ИИБ ходимларининг муштлашувидан кейин милиция бошчиси Жениш Жоробековга огоҳлантириш берилиб, уч ўринбосар ишдан бўшатилди. Бу ҳақда ИИВ билдирди. Маълумотга кўра, бунгача ижтимоий тармоқларда Ўш вилоят ИИБнинг раҳбарияти ўзаро келишмовчилик сабаб муштлашмоқда деган маълумот тарқаган. Бу воқеа шу йилнинг 24 ноябрида Ўш шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирини яқинида бўлгани аниқланиб, терговгача текширув ишлари бошланган. Милиция ходимлари воқеа бўлган жойдан…
Батафсил...Расмийлар «Бир дуйно Кыргызстан» фестивали дастуридан иккита фильм намойишини тақиқлашди
«Кыргызтасмасы» давлат кино маркази «Бир дуйно Кыргызстан» фестивали ташкилотчиларига очиқ намойишларда иккита ҳужжатли фильм – италиялик Барбара Купистининг «Уруш давридан эслатмалар» ва украиналик режиссёр Алиса Коваленконинг «Биз йўқолиб кетмаймиз» фильмларини намойиш қилишни тақиқлади. Бу ҳақда адвокат Тимур Ортиқов Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «АКИpress». Адвокатнинг сўзларига кўра, кинофорум ташкилотчилари 17 октябрь куни «Кыргызтасмасы»га фильмлар дастури билан рўйхат юборган. Деярли бир…
Батафсил...Чечен фаоли ватанига депортация қилиниши хавфи туфайли Қирғизистонни тарк этган
Авваллари Чеченистон ҳукуматини танқид қилган россиялик Мансур Мовлаев ўз ватанига мажбуран чиқариб юборилиши мумкинлигидан қўрқиб, Қирғизистонни тарк этган. Бу ҳақда фаолнинг адвокати Бахит Автандил «Кавказ.Реалии» (РФда хорижий агент сифатидан тан олинган Озодлик радиосининг Шимолий Кавказ бюроси) нашрига маълум қилди. Адвокатнинг қўшимча қилишича, Мовлаевнинг қаердалиги ҳозирча номаълум, аниқроғи, хавфсизлик нуқтаи назаридан ошкор этилмаяпти. «У депорт қилинмаслик учун республикани тарк этган. Қандай қилиб, мен…
Батафсил...Қирғизистонда конни рейдерлик орқали ўзлаштирган ҳоким қўлга олинди
Мансабдорларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини текшириш амалиёти чоғида шаҳар ҳокими тадбиркордан кварц конини босқинчилик йўли билан олиб қўйганлиги аниқланди. Тўқтўғул шаҳар ҳокими конни босқинчилик йўли билан ўзлаштирганликда ҳамда уюшган жиноий гуруҳ аъзолигида гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. Мансабдорларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини текшириш амалиёти чоғида шаҳар ҳокими тадбиркордан кварц конини босқинчилик…
Батафсил...«Клооп»ни тарқатиш ҳаракати: «Чегарасиз мухбирлар» ва DWA 50 давлатни қўллашга чақирди
«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти ва Deutsche Welle Akademie (Немис тўлқини академияси) 50 давлатни «Клооп»га қўллов кўрсатишга чақирди. Сабаби бунгача Бишкек прокуратураси нашрни ёпиш талаби билан судга мурожаат қилган. 24-ноябрда чиқарилган билдирувда мазкур икки ташкилот «Суриштирувни амалга оширган “Клооп” сайтини ёпиш бўйича ноқонуний ҳаракатга жавоб қилиб» ОАВни эркинлик коалициясига (Media Freedom Coalition — MFC) мурожаат қилгани айтилган. «Мақсади — барча…
Батафсил...ТИВ: Ғазо секторидан икки қирғизистонлик эвакуацияланди
24-ноябрда уруш ҳолатидаги Ғазо ҳудудидан икки қирғизистонлик Миср орқали муваффақиятли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигидан хабар қилинди. Улар Қоҳира — Москва маршруту орқали Россияга етиб, меҳмонхонага жойлаштирилди. Вазирликдан Ғазодан чиқиб кетишни истаган қирғиз фуқароларини эвакуациялаш бўйича ишлар давом этишини қўшимча қилишди. Аввалроқ вазирлик Фаластин билан Исроилнинг ўртасидаги жанжал бўйича қирғизистонликларни Яқин Шарқ давлатларига бормай туришга чақирган. Ғазодаги вазият…
Батафсил...Юнон-рум кураши федерациясининг вице-президенти Ахрор Иминов тилхат билан бўшатилди
Биринчи май туман судининг 16 ноябрдаги қарори билан Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Ахрор Иминовга нисбатан ҳимоя чораси ўзгартирилди. У 4 декабргача ҳеч қаёққа чиқмаслик ҳақида тилхат асосида бўшатилди. Маълумотни 23 ноябрда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати тасдиқлади. Иминов, 11 октябрда қўлга олиш чоғида ўлдирилган криминал Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштиришда гумонланиб қўлга олинган. Унга «Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ёки унда…
Батафсил...Қирғизистонлик футзал ҳаками расман Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Қирғизистонлик арбитр Нурдин Букуев футзал бўйича жаҳон чемпионатларининг энг кўп ўйинларини бошқарган ҳакам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан сертификат олди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи (КФИ) матбуот хизмати хабар берди. Букуев ўтказилган жаҳон чемпионатлари сони бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. У тўртта жаҳон чемпионатида ишлаган: Бразилия (2008), Таиланд (2012), Колумбия (2016) ва Литвада (2021). Сертификат ҳакамга КФИ президенти Медербек Содиқов томонидан 21 ноябрь куни Қирғизистон ва Уммон…
Батафсил...Бишкек Қамбарота-1 ГЭСини қуриш учун Жаҳон банкидан $ 500 млн олмоқчи
Жаҳон банки Қамбарота-1 ГЭС қурилишига 500 миллион доллар кредит бериши мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров 23 ноябрь куни парламентдаги чиқишида маълум қилди. “Кеча мен Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори билан гаплашдим. Улар иқтисодиётимиз барқарорлигини, ислоҳотлар, жумладан, энергетика ва бюджет соҳаларида ислоҳотлар амалга оширилаётганини кўрмоқда. Қамбарота-1 ГЭС қурилиши учун 50 йил муддатга 500 миллион доллар кредит ажратилиши…
Батафсил...Қирғизистонда икки сменали болалар боғчалари очилади
Жаҳон банкининг молиявий кўмагида Қирғизистонда 500 та қисқа муддатли болалар боғчаси ташкил этилмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар бу учун 290 та биноси тақдим этди, бугунги кунда улар таъмирланмоқда. Яна 270 та болалар боғчасини қуриш учун тендер эълон қилинди. Жаҳон банки матбуот хизматининг хабар беришича, болалар ушбу боғчаларда кунига уч соат вақт ўтказишади. Асосий эътибор болаларнинг ривожланишига қаратилади, озиқ-овқат берилмайди, болалар боғчада ухламайдилар.…
Батафсил...Шайир Сагинбаева «Би-Би-Си»нинг 2023 йилдаги жаҳоннинг энг таъсирли 100 хоними рўйхатига кирди
Қирғизистонлик Шайир Сагинбаева «Би-Би-Си»нинг версияси бўйича 2023 йилдаги дунёнинг энг таъсирли ва илҳомлантирувчи 100 хонимининг рўйхатига кирди. Бу ҳақда нашрнинг сайтида айтилди. Шайир Сагинбаева — «Ҳаёт учун бирга» деган тикувчилик цехининг асосчиларидан бири. Улар миллий нақшлари туширилган сумкаларни тикиб сотишади. Сотувдан тушган даромаднинг бари саратонга қарши даволанаётганларни қўллаш ва даволашга сарфланади. Тикувчилик цехи моддий ёрдамга муҳтож бўлган 34 аёлнинг тиббий…
Батафсил...Ташиев: Женго криминал фаолиятини давом эттирмоқда. Уни тўхтатиш учун бор кучимни сарфлайман
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бошчиси Камчибек Ташиев Женго лақаби билан танилган Кадир Досонов «қонундаги ўғри тушунчасидан» бош тортишига қарамай, криминал билан шуғулланаётганини билдирди. Бу ҳақда Ташиев Жогорку Кенешнинг 23 ноябрдаги йиғинида айтди. «У ҳамманинг кўз ўнгида қонундаги ўғри тушунчасидан қайтдим деган эди. Аммо йўқ, у бош тортмаган. У экранга айтиб қўйиб, [криминал] ишларини давом эттирмоқда. [Криминал ишини] давом эттиролмайдиган қиламан.…
Батафсил...