Нарматова депутатларга виза берманглар, деб Ғарбга мурожаат қилганларни жазолашни сўради

Депутат Надира Нарматова АҚШ ва Европа давлатларининг Қирғизистондаги элчиликларига «чет эллик агент» қонунини қўллаган депутатларга виза берилмасин ва бўлса узайтирилмасин, деган илтимос билан мурожаат қилганларни топиб жазога тортишни сўради. Бундай протокол топшириқни депутат 26 октябрдаги йиғинда президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг Жогорку Кенешдаги вакили Алмасбек Абитов билан МХДҚга берди. «Бу Ғарбдан молияланган ташкилотларнинг асл юзини, давлат ичидаги хиёнатни, сотқинликни кўрсатаётганини белгиси.…

Батафсил...

Садир Жапаров икки спортчига уй совға қилди

Президент Садир Жапаров спортчилар Нурдин Рустамбек ўғли ва Амантур Исмаиловга уйларнинг калитларини топширди. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги маълум қилди.  Нурдин Рустамбек ўғли — боксчи ва ёшлар орасида икки марта Осиё чемпиони, Амантур Исмаилов грек-рим стилидаги спортчи ва Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби. Жалолобод шаҳридаги «Курманбек» стадионида Шаҳар кунига бағишланган тадбир давомида Жапаров спортчиларнинг меҳнатини баҳолаб, қўллаш — мусобақаларда ғолиб…

Батафсил...

Қамчибек Ташиев давлат байроғини ўзгартириш ташаббусини қўллади

МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев Жогорку Кенеш депутатларининг давлат байроғини ўзгартириш бўйича ташаббусини қўллашини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Фейсбукдаги саҳифасига ҳозирги байроқни ва кунгабоқарнинг суратини, ёнига президент таклиф қилган янги байроқнинг суратини ва қуёшнинг суратини қўйиб ёзди. «Икки кундан бери байроғимизни ўзгартирсак бўладими ёки бўлмайдими деб муҳокама қиляпсизлар, менинг фикримча, ўзгартиришимиз керак! Байроғимизга қараб росланамиз, ҳурмат қиламиз, давлатимизни байроқ орқали…

Батафсил...

Жиноий авторитет Қамчибекка тегишли «Курментицемент» заводи мусодара қилинди

Ушбу завод Қамчибек ва унинг шериклари товламачилик ва босқинчилик йўли билан қўлга киритган мол-мулкни давлатга ва жабрланган шахсларга қайтариш ишлари доирасида мусодара қилинган, дея хабар берди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси. МХДҚ баёнотида айтилишича, ўз вақтида Қамчи Колбаев қинғир йўллар билан Иссиқкўл вилоятидаги юқори навли цемент ишлаб чиқарадиган ушбу корхонани ўзлаштириб олган. «Курментицемент» заводи Давлат мулкини бошқариш агентлигига ўтказилди. МХДҚ шунингдек…

Батафсил...