COVID-19: 25-июлда 877 киши тожливирус ва зотилжамга чалинди

Сўнги сутка давомида тожливирус ва зотилжам (COVID-19 U07.1 ва U07.2) касаллиги 877 кишида қайд қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Янги қайд қилинган беморлар: Бишкек шаҳри –  257; Ўш шаҳри –  60; Чуй вилояти —71; Ўш вилояти —119; Норин вилояти — 20; Иссиқкўл вилояти — 122; Жалолобод вилояти — 91; Боткен вилояти — 58; Шу кунга қадар Қирғизистон бўйлаб 32 124 кишидан…

Батафсил...

Муҳим: Азимжон Асқаров вафот этди

Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров вафот этди. Сўнги кунлари унинг соғлиги ёмонлашиб, тана ҳарорати кўтарилиб, нафас олиши қийинлашган эди. Бемор тиббий ёрдамга муҳтож бўлган. Уч кун аввал ҳимоясидаги инсонни қамоққа бориб кўрган адвокат Валерян Вахитовнинг сўзларига кўра, Азимжон Асқаров эркин ҳаракат қилолмай қолган. Уни учрашувга қамоқхона ходимлари етаклаб келган. “Азимжон Асқаров жуда озиб кетган. Унинг…

Батафсил...

Қирғизистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 506 миллион доллар жалб қилиниши кутилмоқда

Молия вазирлиги 506,4 миллион доллар ҳажмида маблағ жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда молия вазирининг ўринбосари Абдибали тегин Суйўрқул  маълум қилди. – Бюджетини қўллаб-қувватлаш учун узоқ муддатли ва паст фоизли 506,4 миллион доллар миқдоридаги грант ва кредитлар жалб қилиниши режалаштирилмоқда. Ушбу маблағнинг 69,6 миллион доллари грант ва 436,8 миллион доллари кредит бўлиб ҳисобланади. Ҳозирда Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банкидан…

Батафсил...

Ислом тараққиёти банки ва Осиё тараққиёти банки Қирғизистонга 35 миллион доллар ажратади

Қирғизистон ҳукумати Осиё тараққиёт банки билан 20 миллион доллар ва Ислом тараққиёт банки билан 15 миллион долларлик шартномаларни амалга ошириш бўйича ратификация қилиш жараёнини юргизмоқда. Бу ҳақда молия вазирининг ўринбосари Абдибали тегин Суйўрқул маълум қилди. Келишувларга кўра, яқин кунларда Қирғизистон COVID-19  га қарши курашиш учун тиббий ускуналар ва дори-дармонларни олади. Осиё Тараққиёт Банки томонидан бериладиган кредит муддати 40 йил, шу…

Батафсил...

Қирғизистонлик аёл фуқаролик олиш мақсадида россиялик одамга турмушга чиққан

Россиянинг Брянск шаҳар суди қирғизистонлик аёл билан россиялик эркакининг никоҳини сохта деб топди. Бу ҳақда Брянск вилоят прокуратураси сайтидаги маълумотда ёзилмоқда. 2019-йили август ойида Брянск шаҳрининг 36 ёшли яшовчиси 38 ёшли Қирғизистон фуқаросига уйланган. Прокуратуранинг маълумотига кўра, улар никоҳни турмуш қуриш мақсадида  эмас, балки қирғизистонлик аёлга Россия фуқаролигини олиш учун қайд қилишган. Прокуратура никоҳни яроқсиз қилиш ва фуқаролик ҳолати далолатномасини…

Батафсил...

Соғлиқни сақлаш вазирлигига 11 чет давлатдан ёрдам келган

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11  хорижий давлатдан ёрдам олди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг котиби Қалисбек Шадиханов матбуот анжуманида маълум қилди. – Тожливирус пандемияси даврида Соғлиқни сақлаш вазирлигига бошқа давлатлар, халқаро ҳамкорлар ва оддий фуқаролар ўзининг инсонпарварлик ёрдамини беришмоқда. Ушбу гуманитар ёрдамни тақсимлаш ва тарқатиш учун махсус комиссия тузилган. Барча маълумотлар www.med.kg сайтида жойлаштирилган, – дейди Шадиханов. Мамлакатга келган тиббий…

Батафсил...

Россиядан келган ҳарбий шифокорлар Ўшда иш бошлади

 Россиядан келган ҳарбий шифокорларнинг иккита бригадаси Ўшга учиб келишди. Қолган 4 бригада Бишкекда қолди, деб хабар беради Қуролли кучлар Бош штабининг матбуот хизмати. 22-июлда Қирғизистонга Россиянинг Мудофаа вазирлигидан 20 нафар шифокор келган. Улар бир ой давомида Бишкек ва Ўшдаги ҳарбий касалхоналарда тожливирусга қарши курашишда ёрдам беришади. «Шифокорлар бугундан бошлаб тожливирус ва бошқа касалликларга чалинган ҳарбий хизматчиларга, уларнинг оилаларига ва ҳарбий…

Батафсил...

Ўш шаҳрида 10 нафар банк ходимида тожливирус қайд қилиниб. 4 киши зотилжамдан вафот этди

Бугун, 24-июль ҳолатига кўра, Ўш шаҳрида 55 кишида тожливирус қайд қилиниб, COVID-19 билан касалланган 123 нафар бемор даволаниб касалхонадан чиқарилди. Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаровнинг сўзларига кўра, янги рўйхатга олинган 55 беморнинг 10 нафари банк ходимлари. «Беш шифокор, икки нафар пенсия ёшидаги фуқаро,  икки чегарачи, бир  паспорт ходими, бир шаҳар солиқ хизмати ходими ва 10 нафар банк ходимларига…

Батафсил...

Сайлов 2020: Сайловчи рўйхатдан ўтган жойидан ташқарида ҳам овоз бера олади

4 октябрда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида фуқаролар рўйхатга олинган жойларидан ташқарида ҳам овоз бера олади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Абдижапар Бекматов «24.kg»  ахборот агентлигига маълум қилган. Унининг айтишича, овоз бериш кунига 15 кун қолганида, сайловчи № 2 форамаси бўйича ариза топшириши зарур. У сайлов участкасига бириктирилиб, овоз бера олади. «Мисол учун, сиз Бишкекда яшайсиз, лекин агар…

Батафсил...

Ўшдаги ўликхонадан турмуш ўртоғининг жасадини «сотиб олган» фуқарога пули қайтарилди

Ўш шаҳрида истиқомат қилувчи мустақил журналист Ҳулкар Исамовага вафот этган турмуш ўртоғининг жасадини олиш учун берган пулларини ўликхонадан қайтариб беришди. Бу ҳақда Исамова Фейcбукдаги саҳифасида маълум қилди. «Мен турмуш ўртоғимнинг ҳамкасбларига ва ҳақиқий офицерларга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Менинг ўликхонага оид Фейcбукдаги постимга улар тезда муносабат билдиришди. Ўликхона ҳодимлари милиция ва терговчиларнинг ҳузурида мендан узр сўраб, олган пулларини қайтариб беришди », –…

Батафсил...

Ўз оғасидан фарзанд кўрган мактаб ўқувчиси чақалоғидан воз кечди

Сузоқ туманидаги ўз акасидан фарзанд кўрган 16 ёшли ўқувчи қиз чақалоғидан воз кечди.  Бу ҳақда Жалолобод вилояти ИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди. Маълумотга кўра, чақалоқни ҳозирда холаси боқмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қизнинг тўлғоғи бошланганда, акаси уни Сузоқдаги Октябрь ҳудудий касалхонасига сўқир (кўр) ичаги оғримоқда дея олиб борган. У ерда қабул қилинмаганидан сўнг шаҳардаги туғруқхонага бориб, оғирлиги 3 кг бўлган болани…

Батафсил...

Қирғизистон терма жамоаси сардори Валерий Кичин рақибини калтаклади

Футбол бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси сардори Валерий Кичин ўйин давомида рақибига мушт тушириб сўнгоа уни калтаклади. Ушбу воқеанинг видеоси ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди. Маълум бўлишича, Валерий Кичин Красноярскнинг «Енисей» жамоаси билан ўйинда иштирок этиши керак эди, улар Қримда машғулотларни бошлаган. Кеча «СКА-Хабаровск» клубига қарши иккита ўйин ўтказди. Футболчимиз асосий таркибнинг иккинчи таймда чиқиб, ўйин давомида муштлашишни бошлаган. Аввал у рақибини…

Батафсил...

Қирғизистонга ўнг руллик тўққиз дона автомашинани ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилишди

Қирғизистонга эҳтиёт қисмлари сифатида рўйхатга олинган тўққизта ўнг руллик автомашинани олиб ўтишга уринишган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати маълум қилмоқда. Маълумотга кўра, «Рено-Премиум» , «Волво FH12» ва «Волво FH13»  русумидаги учта юк машиналари «Чалдовар-автойўл»  назорат-ўтказиш пунктида ушланган. Улардан ўнг тарафдаги автоуловлар топилган. Шу билан биргаликда, ҳайдовчилар фақат автомобил қисмларини ташиш учун рухсат гувоҳномаларини кўрсатишган. Ушбу ҳолат Қилмишлар…

Батафсил...

Хитой Қирғизистоннинг қарзини тўлаш муддатини вақтинчалик тўхтатиб туради

Қирғизистон ташқи қарзи бўйича Хитой билан келишувга эришди. Бу ҳақда ҳукумат хабар берди. Ҳукуматнинг сўзларига кўра, Хитой Қирғизистоннинг қарзи бўйича тўловларни 2020-йилда тўхтатишга рози бўлган. Ҳозирда қарзни муддатини узайтириш шартлари ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, Қирғизистон 2020 йилдаги қарзни тўлаш бўйича тўловларни 3-4 йилга кечиктириш тўғрисида Саудия тараққиёт жамғармаси, Кувайт араб иқтисодий тараққиёти жамғармаси, Франция, Германия, Дания, Корея ва Япония давлатлари…

Батафсил...

Сўнгги олти ой давомида юк ташиш ҳажми 28,5 фоизга камайган

2020 йилнинг сўнгги олти ойи давомида юк ташиш ҳажми 28,5 фоизга камайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилмоқда. Олти ой давомида Қирғизистондаги барча транспорт воситаларининг турлари билан юк ташиш ҳажми 10 миллион 568,1 минг тоннани ёки 2019 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 71,5 фоизни ташкил этди.

Батафсил...

Жалолобод шаҳрида елим идишлар учун қутилар ўрнатилади

Жалолобод шаҳрида елим идишлар учун қутилар ўрнатилади. Шаҳарда илк маротаба амалга оширилаётган ушбу лойиҳани шаҳар мэри Муратали Тағаевнинг шахсан ўзи кўздан кечириб, қутиларини ўрнатиш бўйича таклифларини айтди. Икки метр баландликдаги ушбу қутиларга минглаб елим идишлар сиғади. Айни вақтда 22 дона идиш ясалиб синовдан ўтказилмоқда. Қутиларни ясашдан мақсад шаҳарни елим идишлардан тозалашдир. Вазифа Жалолобод шаҳар мэриясининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш департаменти томонидан…

Батафсил...

Атамбаевнинг соғлиғи қандай ҳолатда?

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг соғлиғи қониқарли даражада яхши. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди. «У туну кун шифокорларнинг назорати остида», – дейилади маълумотда. 30 июнда Атамбаев Президент ва ҳукумат идоралари клиник касалхонасига (махсус касалхона) ётқизилган. Унга икки томонлама зотилжам ташхиси қўйилиб, ПЧР тестини натижасида тожливирус тасдиқламаган. 9-июль куни Миллий хавфсизлик қўмитаси Атамбаев тузалиб чиққанини туфайли яна…

Батафсил...

Қирғизистонда 3 ҳафта давомида картошка нархи қанча сомга арзонлади?

Миллий статистика қўмитаси ҳар куни озиқ-овқат нархларини кузатиб боради. Унинг натижаларига кўра, 3 ҳафта давомида мамлакатда картошка нархи 3,5 сомга арзонлаган. 17-июль ҳолатига кўра, мамлакатда 1 кг картошканинг ўртача нархи 27,54 сомни ташкил қилди. Шунингдек 1 июл куни картошка 31,05 сомдан сотилган. Энг юқори нархлар Қорақўлда қайд этилди. Хусусан, 1 кг картошканинг нархи 32,4 сўм. Энг арзон нарх Тўқмоқда шаҳрида…

Батафсил...

Тожливирусдан даволанган инсон, бошқалар учун хавф туғдирадими?

Тожливирусдан даволанган одам бошқаларга хавф туғдирмайди. Бу ҳақда Новқат тумани касалхонасининг бош шифокори Асамидин Марипов маълум қилди. Шифокорнинг сўзларига кўра, тожливирус инсоннинг бутун организмини жароҳатлантиради. «Касалликнинг инкубация даври 14 кун. Ушбу вақт давомида даволаниш ишлари амалга оширилади. Агар беморнинг аҳволи ёмонлашса, у яна бир неча кун даволанади. Вирус инсоннинг ўпкасигагина эмас, балки бутун танага, сочларга ва тирноқларигача жароҳат етказади. Соғайган…

Батафсил...

Арслонбоб қишлоғида сел тошқини содир бўлди

 22-июл куни соат 16: 20да атрофида қисқа вақтли кучли ёмғир натижасида  Бозор-Қўрғон туманидаги Арлонбоб қишлоғида сел тошқинини келтириб чиқарди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беради. Хабарга кўра, сел тошқини Қизил-Олма дарёсининг таҳминан 2500 метрини ва Абдукаримов кўчасининг 200 метрини қоплаган. Тозалаш ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 1 экскаватор ва қишлоқдан 4 та КАМАЗ юк машинаси жалб қилинган. Техника воситалар ёрдами…

Батафсил...
1 2 3 4 5 14