Ислом тараққиёти банки ва Осиё тараққиёти банки Қирғизистонга 35 миллион доллар ажратади

Қирғизистон ҳукумати Осиё тараққиёт банки билан 20 миллион доллар ва Ислом тараққиёт банки билан 15 миллион долларлик шартномаларни амалга ошириш бўйича ратификация қилиш жараёнини юргизмоқда. Бу ҳақда молия вазирининг ўринбосари Абдибали тегин Суйўрқул маълум қилди.

Келишувларга кўра, яқин кунларда Қирғизистон COVID-19  га қарши курашиш учун тиббий ускуналар ва дори-дармонларни олади.

Осиё Тараққиёт Банки томонидан бериладиган кредит муддати 40 йил, шу жумладан 10 йил –  имтиёзли муддатга 1% га берилади.

Ислом тараққиёт банкининг насиясининг муддати 25 йилни ташкил этади, шу жумладан 5 йил имтиёзли муддатга 1,5 фоизга берилади.

Ушбу лойиҳаларнинг мақсади  —  соғлиқни сақлаш соҳасига, транспортга, жиҳозларга, шахсий ҳимоя воситаларига,  тез ёрдам гуруҳларини қўллаб-қувватлашга, шунингдек шифохоналарнинг салоҳиятини оширишга, тиббий асбоб-ускуналар, сарф ҳаражат материаллари, тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш тизимини яхшилашга сарфланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ