Арслонбоб қишлоғида сел тошқини содир бўлди

 22-июл куни соат 16: 20да атрофида қисқа вақтли кучли ёмғир натижасида  Бозор-Қўрғон туманидаги Арлонбоб қишлоғида сел тошқинини келтириб чиқарди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беради.

Хабарга кўра, сел тошқини Қизил-Олма дарёсининг таҳминан 2500 метрини ва Абдукаримов кўчасининг 200 метрини қоплаган. Тозалаш ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 1 экскаватор ва қишлоқдан 4 та КАМАЗ юк машинаси жалб қилинган. Техника воситалар ёрдами билан Абдукаримов кўчасидаги 100 метрлик йўл, Дўсматов кўчасида 150 метр ва Сарим-Салиқ дарёсининг 550 метрлик қисми сел қолдиқларидан тозаланди. Тозалаш ишлари бугун ҳам давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ