Қирғизистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 506 миллион доллар жалб қилиниши кутилмоқда

Молия вазирлиги 506,4 миллион доллар ҳажмида маблағ жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда молия вазирининг ўринбосари Абдибали тегин Суйўрқул  маълум қилди.

– Бюджетини қўллаб-қувватлаш учун узоқ муддатли ва паст фоизли 506,4 миллион доллар миқдоридаги грант ва кредитлар жалб қилиниши режалаштирилмоқда. Ушбу маблағнинг 69,6 миллион доллари грант ва 436,8 миллион доллари кредит бўлиб ҳисобланади. Ҳозирда Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банкидан маблағ келиб тушган,  – деди вазирнинг ўринбосари.

Унинг маълумотига кўра, Халқаро валюта жамғармаси доирасида Қирғизистон умумий қиймати 241,95 миллион доллар бўлган иккита транш олди.

Вазирликка 31-март куни биринчи транш 20,85 миллион доллар  келган, 12-майда  эса иккинчи транш 121,1 миллион доллар ҳажмида келган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ