Буюк Британия Қироллигининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Чарлз Гарретнинг оиласи Бишкекдаги касалхоналардаги тиббий ходимлар учун овқат тайёрламоқда. Дипломат твиттердаги саҳифасига фотосурат жойлаштирган ва буни кўплаган обуначилар ўртоқлашган. «Пойтахт касалхоналарида тиббиёт ходимлари учун тушлик. 22 қаҳрамон учун 22 та хизмат! Ҳар куни хавфли шароитларда сиз биз учун курашасиз. Сизга катта раҳмат!» – дейди Чарлз Гаррет. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари элчига ва…
Батафсил...Kun: 14.07.2020
Қирғизистон яшаш учун энг арзон 10 мамлакат қаторига кирди
Дунёдаги энг катта шаҳарлар ва мамлакатларнинг онлайн маълумотлар базаси Numbeo яшаш қиймати бўйича давлатлар рейтингини тузди. Қирғизистон яшаш қиймати бўйича дунёдаги энг арзон 10 мамлакат қаторига кирди. Истеъмол нархлари индекси бўйича Бермуд ороллари етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Швейцария, Норвегия, Исландия ва Япония. Истеъмол нархлари индекси маълум вақт оралиғида истеъмол савати товарлари ва хизматларига ўртача нарх даражасини кўрсатади. Бунга озиқ-овқат маҳсулотларининг…
Батафсил...Қирғизистонда дори етишмаяпти: нарҳлар 3-4 баробар ошди
Қирғизистонда тожливирус эпидемияси тобора кучайиб бормоқда, шу билан бирга мамлакатда ҳамон дори-дармон етишмаяпти. Одамлар дорихоналарда соатлаб навбат кутмоқда ва ҳаёт учун муҳим бўлган препаратларни харид қилиш учун бир ойлик маошларини беришга мажбур бўлмоқда, нархлар 3-4 баробар кўтарилиб кетди. Бу вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқороларга мурожаат қилиб “ўз билганларича даволанмаслик”ни, шифохоналарга эса дориларни ярим йиллигини ғамлаб қўйиш борасида маслаҳат бермоқда. Фармапоиск…
Батафсил...Ҳориждаги Қирғизистон фуқароларининг паспорт муддати узайтирилди
Паспортнинг амал қилиш муддати фақат чет элда бўлган Қирғизистон фуқаролари учун узайтирилади. Бу ҳақда давлат рўйхатга олиш хизмати раисининг ўринбосари Тилек Джеймбаев брифингда маълум қилди. Унга кўра, ҳукуматнинг 2020-йилнинг 19-майида қабул қилган “Қирғиз Республикаси фуқароси паспортининг амал қилиш муддати” ҳақидаги қарори фақат чет элда яшаётган ватандошларга тегишли. “Ҳориждаги қирғиз фуқаролари учун паспортнинг амал қилиш муддати жорий йил охиригача узайтирилди. Ушбу…
Батафсил...Ўзбек киносининг “шум бола”си оламдан ўтди
Ўзбекистон Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов 56 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Миллий театрнинг Фейсбукдаги саҳифаси орқали маълумот тарқатилди. “Бугун Миллий театр жамоаси оғир жудоликка учради. Юксак қалб эгаси, ноёб истеъдод соҳиби, олийжаноб инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов оламдан ўтди. Театр жамоаси Абдураим Абдуваҳобовнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади”, дейилади хабарномада.…
Батафсил...Cпикер фавқулотда парламент йиғилишини ўтказишдан бош тортди
Олий Кенгаш спикери Достонбек Жумабеков фавқулодда парламент йиғилиши чақирилиши тўғрисида депутатлар Наталя Никитенко, Рискелди Мўмбеков ва Жанар Ақаевдан хат олган. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, Олий Кенгаш қоидаларига кўра, парламент мажлислари оралиғида спикер фақат президент, ҳукумат ёки Олий Кенгаш депутатларининг камида учдан бир қисми таклифига биноан навбатдан ташқари йиғин ўтказиш ҳуқуқига эга. «Бошқача айтганда, , Олий Кенгаш…
Батафсил...Россия Қирғизистонга тожливирусни аниқловчи ташхис тизимларини юборди
Россия тожливирус хасталигига қарши кураш доирасида Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, КОВИД-19 ташхиси учун бир нечта синов тизим тўпламлари олинган. Ҳаммаси бўлиб 820 комплект ПЦР синов тизимлари (80 минг 720 тадқиқотлар учун) ва 480 тўлиқ бўлмаган тўпламлар (24 минг тадқиқотлар учун) олинган. 14 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда тожливирус хасталиги аниқланган ҳолатларнинг умумий сони…
Батафсил...Қирғизистонда яна 421 киши тожливирусга чалинди, 47 одам вафот этди
Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда бу вирусни 421та одам юқтириб олгани аниқланган. Бугунги кунгача тожливирус билан хасталанганлар сони 11538тага етган. Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 109 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3569тани ташкил этади. 14 июнь холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб олган 2 одам вафот этган. Бу вирусдан…
Батафсил...