Жалолобод шаҳрида елим идишлар учун қутилар ўрнатилади

Жалолобод шаҳрида елим идишлар учун қутилар ўрнатилади.

Шаҳарда илк маротаба амалга оширилаётган ушбу лойиҳани шаҳар мэри Муратали Тағаевнинг шахсан ўзи кўздан кечириб, қутиларини ўрнатиш бўйича таклифларини айтди. Икки метр баландликдаги ушбу қутиларга минглаб елим идишлар сиғади. Айни вақтда 22 дона идиш ясалиб синовдан ўтказилмоқда. Қутиларни ясашдан мақсад шаҳарни елим идишлардан тозалашдир.

Вазифа Жалолобод шаҳар мэриясининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш департаменти томонидан назоратга олинади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ