Ўш шаҳридаги “Қуръон ёдлаш коллежи” биноси обсервация сифатида берилади

Ўш шаҳрининг марказида жойлашган 100 ўринли, ички қисмида барча қулайликлари мавжуд бўлган Қирғизистон Ислом университетининг Ўш шаҳридаги “ Қуръон ёдлаш коллежи” биноси пандемия сабабли халққа вақтинчалик обсервация сифатида берилади. Бу ҳақда Қирғизистон Мусулмаонларининг Уламолар Кенгашининг аъзоси, Қирғизистон Ислом университетининг ректори Абдишукур ҳожи Нарматов маълум қилди. — Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Мана шундай яхши…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги икки мадраса обсервацияга берилади

Ўш шаҳрида жойлашган «Умму Муҳаммад» ва «Сулаймон-Тоғ» мадрасалари обсервация сифатида фойдаланишга берилади. Бу ҳақда шаҳар қозиси Убайдулла ҳожи Сарибаев маълум қилмоқда. Қозининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда COVID-19 вирусининг кескин равишда тарқалиши сабабли касаллар кўпайгани учун мана шундай қарор қабул қилинган. Қозиёт икки мадрасани тенг  обсервация сифатида фойдаланишга беришга тайёр. Муфтиёт берган маълумотга кўра, ҳар икки мадраса ҳам барча замонамиз талабларга жавоб…

Батафсил...

Муфтиёт тожливирусдан вафот этганларни дафн қилиш қоидаларини ишлаб чиқди

Муфтиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда вирусдан вафот этган мусулмонлар жасадини шариат ҳукмлари асосида дафн қилиш таклифи билан келишиб олинди. Қирғизистон мусулмонлари диний идораси тожливирус юқтириб вафот этган инсонни сўнги манзилига кузатиш бўйича фатвосини (қарор) эълон қилди. Бу ҳақда муфтиётнинг сайтида ёзмоқда. Маълумотга кўра, муфтиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги  билан биргаликда вирусдан вафот этган мусулмонлар жасадини шариат ҳукмлари асосида дафн қилиш…

Батафсил...

Туркманистонда эркакларнинг соқоли қирилмоқда

Туркманистонда Лебап вилоят расмиийлари яна эркакларнинг соқолини мажбуран олмоқда ва мусулмон ақидаларига амал қиладиган фуқоролар таъқиб остига олинган, дея хабар беради Азатлиқ радиоси (Озодлик Радиосининг туркман таҳририяти). Туркманобод шаҳри ва Фарап туманида полиция ва Миллий хавфсизлик вазирлигининг ходимлари бозор ва кўчаларни айланиб юриб, ёш диндорлар ва 60 ёшгача бўлган эркакларни милиция бўлимига олиб бормоқда. Бу ерда уларнинг соқоллари мажбуран олинмоқда…

Батафсил...

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Чўлпўнбаев финполицияга сўроққа чақирилди

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чўлпўнбаев Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати (финполиция)га сўроққа чақирилди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги мансабдор шаҳсларга нисбатан коррупция ва айрим фармацевтика компаниялари манфаатларга хайриҳоҳлик факти бўйича очилган иш доирасида сўроқ қилинмоқда. Бундан аввалроқ, финполиция президент топшириғига биноан 2020 йил февралида давлат идоралари томонидан шахсий ҳимоя воситалари ва…

Батафсил...

Россиядан 26 нафар қирғизистонлик шифокор келди

5-июль куни Россияда ишлаган 26 нафар қирғизистонлик шифокор ёрдамга келди.   Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилмоқда. «Россия фуқаролигини олиб, ўша жойда ишлаётган шифокорлар бефарқ бўлмай, Қирғизистондаги вазиятни тўғри тушуниб келишди. Миллий госпиталда  зотилжам (пневмония) ташҳиси билан даволанаётган беморлар учун янги 200 ўрин тайёрланди. Бугун шифокорлар ўша жойга бўлинади», -деди Қаратаев.  Қирғизистонда 1000га яқин шифокор вирусга чалиниб, етти нафари…

Батафсил...

Аравонда «Hyundai Getz» автомобили ва Қизил-Қияда масжид трансформатори ёниб кетди

ФВВнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, Қизилқия шаҳридаги Асаналиев кўчасида жойлашган масжиднинг №1043 трансформатори бутунлай ёниб кетди. Шунингдек Аравон туманининг Юсупов овул ҳудудига қарашли Аравон қишлоғида «Hyundai Getz» русумидаги енгил машинанинг двигалтель қисми ёниб кетган.   Ҳозирда ҳар икки ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Батафсил...

Хитойдан Қирғизистонга 500 кўчма кислород концентратлари келтирилди

5-июлда кўчма кислород концентратларининг биринчи қисми  – 500 дона келтирилди. Яна 500 донаси келаси хафтада келтирилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Бош вазир ўринбосари  Аида Исмаилованинг такидлашича, кўчма кислород концентратлари тожливирус инфекцияси ва  ўпка яллиғланишидан азият чекканлар даволанаётган тиббиёт муасасаларига тақсимланади. Мосламаларнинг бир қисми ҳудудларга юборилади.   Қирғизистон ҳукумати кислород концентратларини ва пульсоксиметрларни ҳарид қилишга 50 млн сом…

Батафсил...

Қирғизистондаги таниқли журналистлардан бири Бубукан Дўсалиева вафот этди

Озодлик радиоси қирғиз хизмати – Азаттиқ радиосининг 6 июнга ўтар кечаси хабар беришича, Қирғизистондаги таниқли журналистлардан бири Бубукан Дўсалиева вафот этди. “Қирғиз маданий жамоатчилиги, журналистикаси ва Азаттиқ радиоси оғир жудоликка учради. 5 июлда кутилмаган касаллик оқибатида Бубукан Дўсалиева 62 ёшида вафот этди”,-дейилади хабарда. Бубукан Дўсалиева Қирғизистондаги таниқли журналист, олима, сиёсатшунос ва педагог эди. У сиёсатшунослик фанлари номзоди, “Қирғизистон маданият арбоби”…

Батафсил...

Собиқ депутат Алмамбет Шиқмаматовнинг рафиқаси зотилжамдан вафот этди

Собиқ депутат Алмамбет Шиқмаматовнинг рафиқаси Жанара Турдақунова икки томонлама зотилжамдан (пневмония) вафот этди. Маълумотни Шиқмаматовнинг яқинлари тасдиқлашди. Жанара Турдақунова Миллий госпиталнинг реанимация бўлимида 5 кун ётган. 6-июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда тожливирустан яна 4 инсон, шунингдек зотилжамдан (ўпка яллиғланиши) 18 бемор вафот этди.  Мамлакат бўйлаб СОVID-19 вирусидан ҳалок бўлганларнинг умумий сони 92 инсонга етган бўлса,  март ойидан буён зотилжамдан (пневмония) 195 киши вафот…

Батафсил...

6-июлда зотилжамдан 18 киши вафот этди

Бугун, 6-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам (пневмония) билан даволанаётган 18 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда республика тезкор штаби маълум қилди. Улардан 10 нафари Бишкек шаҳрида. «Март ойидан буён зитилжамдан (пневмония) жами 195 киши вафот этди», — дейилади хабарда.

Батафсил...

COVID-19: Бир кунда тўрт ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 92тага етди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда тўрт нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилмоқда. Вафот этган беморлар: Республика юқумли касалликлар шифохонасида — 73  ёшдаги эркак киши; Ўш шаҳар клиник шифохонасида 53 ёшдаги эркак киши; Тўқмоқ ҳудудий шифохонасида 86 ёшдаги эркак киши; Исиқ-Ота ҳудудий шифохонасида 41 ёшдаги эркак киши. Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 41 нафар бемор тожливирусдан тузалди

Бугун,  6-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 41 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  25; Чуй вилояти — 1; Ўш шаҳри –  8; Ўш вилояти — 3; Боткен вилояти — 2; Жалолобод вилояти — 2; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2843 бемор соғайди.

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7691 нафарга етди

Қирғизистонда 6-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 314 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилмоқда. Хабарга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7691 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  161; Чуй вилояти — 25; Ўш вилояти —26; Ўш шаҳри –  41; Жалолобод вилояти — 15; Боткен вилояти — 10; Норин вилояти — 15; Иссиқкўл вилояти — 21.

Батафсил...