Қирғизистонда давлат мулкини ижарага олиш ҳаққи вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш жамғармасининг раиси Жилдизбек Исакулов маълум қилди. Унга кўра, ушбу чоралар карантин туфайли объектлар ёпилгани учун ижара ҳаққи тўланмайди ва ўз ўрнига келтириш учун бир ой давом этади. Тўловлардан озод қилиш учун, ижарага олган тадбиркорлар мулк эгаси билан бирга далолатнома тузиб, уни Давлат мулки жамғармасига топшириши зарур.
Батафсил...Kun: 16.07.2020
Зотилжамдан вафот этганлар сони ўтган йилга нисбатан деярли бир хил бўлмоқда
2019-йили зотилжамдан 626 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотига таяниб маълум қилди. Жорий, 2020-йилнинг 14-июлига кўра 497 киши зотилжамда вафот этган. Бу 2019-йил кўрсатгичининг 79 фоизини ташкил қилади. Миллий статистика қўмитаси 2020-йилнинг январь-май ойларида зотилжам туфайли 230 киши вафот этган, аниқроғи нафас олиш органлари касалликларидан вафот этганларнинг 31 фоизини ташкил қилганини таъкидлайди.…
Батафсил...Қирғизистонда яна 521 киши тожливирусга чалинди
Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда бу вирусни 521та одам юқтириб олгани аниқланган. Уларнинг 96 нафари тиббиёт ходимлари. Бугунги кунгача тожливирус билан хасталанганлар сони 12498 тага етган. Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 75 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3735тани ташкил этади. 16 июль холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб олган…
Батафсил...Аравоннинг Тўлўйкўн овулида номаълум шахслар бир-бирига тош отишди
Аравон туманига қарашли Манғит овул ҳудуди Тўлўйкўн овулининг кириш қисмида номаълум шахслар бир-бирига тош отишди. Бу ҳақда Ўш шаҳар милициясининг матбуот хизмати хабар бермоқда. «Милицияга Тўлўйкўн овулининг Ўш шаҳри томонига киравериш қисмида номаълум шахслар бир-бирига тош отишгани ҳақида маълумот келиб тушган. Сулаймон-Тоғ милиция бўлимининг ҳодимлари воқеа жойига борган вақтида тош отган шахслар қочишга улгурган. Ҳозирда уларнинг шахси ва кимлиги бўйича…
Батафсил...6 ойда 67,3 минг киши боласига суюнчи пули олди
Сўнги 6 ой давомида «Болага суюнчи» бир марталик нафақа пулини 67 минг 346 киши олди. Бу ҳақда Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири Улуғбек Қўчқоров ҳукумат брифингида маълум қилди. Унга кўра, нафақа пулининг суммаси 4 минг сомни ташкил қилади.
Батафсил...Қатар Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборади
15-июлда ташқи ишлар вазири Чинғиз Айдарбеков билан Қатар давлатининг элчиси Абдалла Ахмад Ал Сулайти учрашди. Учрашув чоғида тожливирусга боғлиқ вазият, унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, икки мамлакатнинг ҳукуматлари кўрган чора-тадбирлар ва бирлашган ҳаракатлар ҳақида суҳбатлашилди, дея хабар бермоқда вазирликнинг матбуот хизмати. Элчи Қатарнинг ҳукумати Қирғизистонга иноснпарварлик ёрдам юбориш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди. Шунингдек вирус билан курашишда, ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда…
Батафсил...