Атамбаевнинг соғлиғи қандай ҳолатда?

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг соғлиғи қониқарли даражада яхши. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

«У туну кун шифокорларнинг назорати остида», – дейилади маълумотда.

30 июнда Атамбаев Президент ва ҳукумат идоралари клиник касалхонасига (махсус касалхона) ётқизилган. Унга икки томонлама зотилжам ташхиси қўйилиб, ПЧР тестини натижасида тожливирус тасдиқламаган.

9-июль куни Миллий хавфсизлик қўмитаси Атамбаев тузалиб чиққанини туфайли яна тергов ҳибсхонасига ўтказилганини маълум қилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ