Қирғизистонлик аёл фуқаролик олиш мақсадида россиялик одамга турмушга чиққан

Россиянинг Брянск шаҳар суди қирғизистонлик аёл билан россиялик эркакининг никоҳини сохта деб топди. Бу ҳақда Брянск вилоят прокуратураси сайтидаги маълумотда ёзилмоқда.

2019-йили август ойида Брянск шаҳрининг 36 ёшли яшовчиси 38 ёшли Қирғизистон фуқаросига уйланган.

Прокуратуранинг маълумотига кўра, улар никоҳни турмуш қуриш мақсадида  эмас, балки қирғизистонлик аёлга Россия фуқаролигини олиш учун қайд қилишган. Прокуратура никоҳни яроқсиз қилиш ва фуқаролик ҳолати далолатномасини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилди. Суд даъвони кўриб чиқиб, Прокурорнинг даъвосини тўлақонли ёқлаб, ўз ҳукмини чиқарди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ