Ўшда Оқ-Бура дарёси соҳилини ободонлаштириш ишлари бошланди. Бу ҳақда Давлат экотехника инспекциясининг Ўш шаҳридаги минтақалараро бўлими бошлиғи Рисбек Юсупов маълум қилди. Маълумотга кўра, Оқ-Бура дарёси соҳилидаги ноқонуний иншоотлар олиниб, лойиҳага мувофиқ ишлар олиб борилмоқда. «Ўш шаҳар экотехника назорати ноқонуний иншоотлар эгаларига ўз вақтида кўрсатмалар берди ва улар иншоотларни бўшатишмоқда. Бугунги кунда қурилиш ишлари бошланди. Қурилиш ишлари лойиҳага мувофиқ олиб борилмоқда…
Батафсил...Kun: 17.07.2020
Жалолобод вилоятида 12,5 тонна наша йўқ қилинди
6-12 июл кунлари Жалолобод вилоятида ўтказилган «Мак 2020» операцияси доирасида 4 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар аниқланди. Бу ҳақда Жалолобод вилояти ИИБсидан хабар қилмоқда. Маълумотга кўра, милиция ҳудудларда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ёввойи ўсимликларни аниқлаш ва йўқ қилиш учун 105 кишидан иборат саккиз ишчи гуруҳини тузган. Натижада 3,57 гектар майдонда ўсган, умумий миқдори 12,5 тонна ёввойи наша йўқ қилинди.…
Батафсил...Хижома тожливирус ва зотилжамни даволашда кор қилмайди
Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Айнура Акматова қирғизистонликларни даволанишда қон алмаштириш тажрибаси – хижомадан тийилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хижома процедураси (қон алмаштириш) тожливирус ва зотилжамни даволаши, боз устига шифокорлар бу усулни тасдиқлаётгани ва маслаҳат бераётгани ҳақида хабарлар тарқтишмоқда. «Бу усул лицензияланмаган, мазкур процедуранинг фойдаси борасида ҳеч қандай тиббий тасдиқлар йўқ, ҳеч қандай протоколда хижомани даволаш ёзилмаган.…
Батафсил...Пневмония:Зотилжамдан бир сутка давомида 77 бемор вафот этди
Қирғизистонда зотилжамдан бир сутка давомида 77 бемор вафот этди. Бу ҳақда республика штабинининг брифингида маълум бўлди. Март ойидан буён зотилжамдан жами 689 инсон вафот этди. Бир сутка давомида зотилжам (пневмония) касаллиги 1 минг 51 кишида қайд қилинган.
Батафсил...Статистика бирлаштирилди: Бир кунда тожливирус ва зотилжамдан 1654 ҳолат қайд қилинди
Бир сутка давомида COVID-19 U07.1 ва U07.2нинг 1654 ҳолати қайд қилинди. Бу ҳақда бугун, 17-июлда тожливирусга қарши курашиш республика штаби маълум қилди. U07.1 — лабораториявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси; U07.2 — клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси (зотилжам-пневмония). 17-июль ҳолатига кўра лабораториявий тасдиқланган тожливируснинг 603 ҳолати клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган тожливирус ёки зотилжамнинг 1051 ҳолати қайд қилинди.…
Батафсил...Энди Қирғизистонда зотилжам ҳам тожливирус сифатида қайд қилинади
Қирғизистонда ўпка яллиғланиши ҳам тожливирус сифатида қайд қилинади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Аида Исмаилова маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги экспертлар гуруҳи ишлаб чиққан COVID-19 касаллигининг миллий клиник қўрсатмасининг 3-версиясини тасдиқлади. Унга кўра, беморларни тожливирус, зотилжамдан стационар ва амбулатор даволаниш алгоритми тасдиқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қабул қилинган классификацияга кўра, тожливирус инфекциясини бирлашган шароитда даволаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг…
Батафсил...Қирғизистонда яна 603 киши тожливирусга чалинди
Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда бу вирусни 603та одам юқтириб олгани аниқланган. Уларнинг 123 нафари тиббиёт ходимлари. Бугунги кунгача тожливирус билан хасталанганлар сони 13 101 тага етган. Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 86 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3821тани ташкил этади. 17 июль холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб…
Батафсил...Туркманистонда масжидлар номаълум муддатга ёпилди
Туркманистонда расмийлар қарори билан диний объектларнинг барчаси ёпилди. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги мамлакат Дин ишлари кенгашидаги ўз манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилди. Кенгаш вакилига кўра, “масжидлар, черковлар ва қадамжолар юқумли касалликларнинг тарқалишига қарши профилактик чора сифатида ёпилган”. Манба диний муассасалар қачонгача ишламаслигига ойдинлик киритган эмас. У масжид минораларидан аввалгидек азон товуши янграйвериши, бироқ эндиликда бу фақат намоз вақти ҳақидаги эслатма…
Батафсил...Чубақ ҳожига “Қирғизистон қаҳрамони” унвонини бериш таклиф қилинмоқда
Қирғизистон Мусулмонлари диний идорасининг собиқ муфтийси, Диний уламо Чубақ ҳожи Жалиловга “Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони” унвонини бериш таклифи билан Фейсбук фойдаланувчиси Исхак Эгемназаров ёзиб чиқди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббусни қўллаш учун жамоатчиликка маълумот қолдирган. “”Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони” номини бериш, миллатимизнинг (тирикларнинг) муқаддас бурчи…! Қани юртим, биргаликда ташаббусни қўллайлик! Халқ қаҳрамони бўлиш учун фақат одам бу дунёни тарк этиши керакми деб…
Батафсил...