Россиядан келган ҳарбий шифокорлар Ўшда иш бошлади

 Россиядан келган ҳарбий шифокорларнинг иккита бригадаси Ўшга учиб келишди. Қолган 4 бригада Бишкекда қолди, деб хабар беради Қуролли кучлар Бош штабининг матбуот хизмати.

22-июлда Қирғизистонга Россиянинг Мудофаа вазирлигидан 20 нафар шифокор келган. Улар бир ой давомида Бишкек ва Ўшдаги ҳарбий касалхоналарда тожливирусга қарши курашишда ёрдам беришади.

«Шифокорлар бугундан бошлаб тожливирус ва бошқа касалликларга чалинган ҳарбий хизматчиларга, уларнинг оилаларига ва ҳарбий пенсионерларга ёрдам беришни бошлайдилар. Бугунги кунда Қуролли Кучларнинг барча тиббий муассасалари зарур дори-дармонлар ва жиҳозлар билан таъминланган. Ҳарбий госпиталлар ва клиникаларда беморлар даволаниб, анализ, шунингдек  ПЧР-тест олинмоқда», – дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ