Бозорқўрғон туманининг Арслонбоб ҳудудида жойлашган «Арслонбоб турбазаси» дам олиш маскани туман штабининг қарори билан ёпилди. Бу ҳақда Арслонбоб овул ҳукумати бошлиғининг ўринбосари Барпи Қипчақов маълум қилди: «Мамлакат ҳудудида тез тарқалаётган пандемия туфайли 9-июлдан бошлаб 350 ўринли дам олиш масканини бир хафтага ёпиш тўғрисида буйруқ олди. Шунингдек 500 ўринли пансионат, уч нафар болалар лагери жорий йилдаги мавсумда очилмади. Вазиятга қараб, карантин…
Батафсил...Kun: 09.07.2020
Вилоятлараро жамоат транспортлари вақтинча тўхтатилди
Қирғизистоннинг барча вилоятларида 9-июлдан бошлаб вилоятлар ўртасидаги йўловчи ташувчи жамоат транспортлари, шаҳарлараро автобусларнинг қатнови вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Республика штабидан маълум қилмоқда. Жорий қилинган чеклов муддати Қирғизистон ҳудудларида Эпидемиологиявий ҳолат барқарорлашгунига қадар давом этади. Ушбу қарор COVID-19 вирусининг ёйилишини олдини олиш мақсадида Вилоят тезкор штабида қабул қилинди.
Батафсил...Парламент сайловлари: МСҚга яна 7 партиядан ариза келиб тушди
Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича марказий сайлов қўмитасига яна 7 сиёсий партиядан Олий Кенгаш депутатининг сайловларида иштирок этиш тўғрисидаги аризалар келиб тушди. Бу ҳақда МСҚнинг матбуот хизмати маълум қилди. Партияларнинг рўйхати: «Бүткүл жаштар саясий партиясы» (Барча ёшлар сиёсий партияси) «Замандаш» (Замондош) «Кут» (Қут) «Кыргызстандын патриоттору» (Қирғизистон ватанпарварлари) «Нур» либералдык-демократиялык партиясы (Нур либерал-демократик партияси) «Народный контроль» (Халқ назорати) «Тартип-Порядок». (Интизом) Олий…
Батафсил...Қорасувда нега ичимлик сувига 35 сўм тўланади?
Куни-кеча Қорасувлик муштарийимиз инстаграм тармоғи орқали бизга, шаҳарда ичимлик суви учун нега 35 сўмдан олинаётгани ҳақида хат ёзиб, бу масалага ойдинлик киритиб беришимизни сўраган эди. “Қорасув шаҳрида ичимлик сувини киши бошига 35 сўм бўлди деб, бешикдаги болагача пул олиб кетяпти. Шуни ўзинглар бир суриштириб бераоласизларми? Интернетга чиқарсангизлар билиб олардик. Кўпчилик ҳурсанд бўларди. Аввал 12 сўм эди”, деб ёзган муштарийимиз. “Узпресс”…
Батафсил...Алмазбек Атамбаев зотилжамдан тузалди
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев зотилжам касаллигидан соғайди. Бу ҳақда бугун, 9-июлда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди. Маҳсус хизматнинг маълум қилишича, унинг соғлиғи қониқарли. Шифокорлар кенгаши ўтиб, натижада Атамбаевни МХДҚнинг тергов ҳибсхонасига ўтказиш қарори қабул қилинди. У 24 соат давомида шифокорлар назоратида бўлади. Атамбаевдан икки томонлама зотилжам қайд қилиниб, ПЧР-тестининг натижасида тожливирус тасдиқланмаган. У Президент ва ҳукумат бошқармалигининг…
Батафсил...9-июлда зотилжамдан 42 киши вафот этди
Бугун, 9-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам (пневмония) билан даволанаётган 42 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Улардан 21 нафар бемор Бишкек шаҳридан. «Март ойидан буён зитилжамдан (пневмония) жами 310 киши вафот этди», — дейди у. Ўқувчилар учун изоҳ: Зотилжам (арабча — ﺔﺋﺮﻟا تاذ) шунингдек Пневмони́я (қадимги юнонча. πνευμονία — «нафас олиш», «ҳаво» , қад. юнонча πνεύμων — «ўпка») — ўпка яллиғланиши, ўпканинг инфекцион касаллиги, мустақил…
Батафсил...СOVID-19: 9-июлда 70 бемор тузалди
Бугун, 9-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 70 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри – 25; Чуй вилояти — 15; Ўш шаҳри – 7; Ўш вилояти — 3; Боткен вилояти — 10; Жалолобод вилояти — 4; Норин вилояти — 5; Иссиқкўл вилояти — 1. Қирғизистон бўйлаб COVID-19 инфекциясини юқтириб олган жами 3053 бемор соғайди.
Батафсил...СOVID-19: Қирғизистонда яна 361 кишидан тожливирус аниқланди
Қирғизистонда 9-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 361 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8847 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри – 150; Чуй вилояти — 59; Ўш вилояти —28; Ўш шаҳри – 43; Жалолобод вилояти — 25; Боткен вилояти — 20; Норин вилояти — 18; Иссиқкўл вилояти — 17; Талас…
Батафсил...СOVID-19: 9-июлда тўрт ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 116 тага етди
Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 4 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Республика юқумли касалликлар шифохонасида — 77 ёшдаги эркак киши; Жайил ҳудудий шифохонасида 2 нафар фуқаро 55 ёшдаги эркак киши ва 62 ёшдаги аёл; Қизилқия ҳудудий шифохонасида 68 ёшдаги эркак киши; Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба…
Батафсил...Бугун Ўш шаҳрида троллейбуслар ишламайди
Бугун, 9-июлда Ўш шаҳрида троллейбуслар ишламайди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди. Ушбу чеклов троллейбус линияларини бузилганлиги билан боқғлиқдир. Шу сабабли таъмирлаш ишлари юргизилади.
Батафсил...