Ўз оғасидан фарзанд кўрган мактаб ўқувчиси чақалоғидан воз кечди

Сузоқ туманидаги ўз акасидан фарзанд кўрган 16 ёшли ўқувчи қиз чақалоғидан воз кечди.  Бу ҳақда Жалолобод вилояти ИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, чақалоқни ҳозирда холаси боқмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, қизнинг тўлғоғи бошланганда, акаси уни Сузоқдаги Октябрь ҳудудий касалхонасига сўқир (кўр) ичаги оғримоқда дея олиб борган. У ерда қабул қилинмаганидан сўнг шаҳардаги туғруқхонага бориб, оғирлиги 3 кг бўлган болани ёруғ дунёга келтирган. Шу кунгача унинг ҳомиладорлигини ҳеч ким билган эмас.

 «Ўқувчи қизни 2000-йилда туғилган ўз акаси 2019-йилнинг октябр ойида маст ҳолатда келиб зўрлаган. Сузоқ туман суди 18-июль куни гумонланувчининг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб,  уни икки ойга ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор чиқарди. Ушбу ҳолат Жиноятлар ва нотўғри хатти-ҳаракатларнинг ягона реестрига «16 ёшга етмаган одам билан жинсий алоқада бўлиш» моддаси бўйича қайд этилиб, тегишли экспертизалар тайинланган», — дейилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, қизнинг онаси икки йил аввал Россияга ишлаш учун кетганлиги туфайли саккиз нафар фарзандлар оталарининг қарамоғида бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ