Ўш шаҳрида 10 нафар банк ходимида тожливирус қайд қилиниб. 4 киши зотилжамдан вафот этди

Бугун, 24-июль ҳолатига кўра, Ўш шаҳрида 55 кишида тожливирус қайд қилиниб, COVID-19 билан касалланган 123 нафар бемор даволаниб касалхонадан чиқарилди.

Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаровнинг сўзларига кўра, янги рўйхатга олинган 55 беморнинг 10 нафари банк ходимлари.

«Беш шифокор, икки нафар пенсия ёшидаги фуқаро,  икки чегарачи, бир  паспорт ходими, бир шаҳар солиқ хизмати ходими ва 10 нафар банк ходимларига тожливирус ташхиси қўйилди. Қолган 34 бемор маҳаллий аҳоли вакилларидир. Уларнинг барчаси тожливирус билан касалланган одамлар билан алоқа қилишган ва касаллик юқтирган», – дейди у.

Шунингдек, сўнги сутка давомида Ўш шаҳрида 4 киши зотилжамдан вафот этган.

«Шаҳар ҳудудида вилоят касалхонаси жойлашганлиги сабабли у ерда вафот этганлар ҳам бизга қайд қилиниб қолмоқда», –  дейди Азамат Абсаттаров.

Бугун, 24-июл куни Ўш шаҳрида 20 киши зотилжам билан қайд қилинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ