Соғлиқни сақлаш вазирлиги «таниқли олим Чубақ ҳожи Жалиловни Бишкекдаги Миллий госпиталь ҳодимлари қабул қилмай қўйган” деган маълумотлар ҳақиқатга зидлигини маълум қилди. Вазирлик хабарига кўра, Чубақ ҳожи Жалилов 10-июлда тунги соат 12 лар атрофида шифохонга оғир аҳволда келган. Унга икки томонлама зотилжамнинг оғир тури, қанд диабеди деган ташҳис қўйилган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай бемор 11-июльда вафот этган. Беморни қабул қилган врач сўзларига…
Батафсил...Kun: 11.07.2020
Чубақ ҳожи Жалилов вафот этди
11-июлга ўтар кечаси Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубақ ҳожи Жалилов 45 ёшида вафот этди. У 10-июлда зотилжам (пневмония) касаллиги билан оғир ҳолатда шифохонага ётқизилган. Чубақ ҳожи Жалилов 1975-йилнинг 21-январида Жалолобод вилояти Бозорқўғон туманидаги Бай-Мундуз овулида таваллуд топган. 2010-2012-йиллар давомида Қирғизистоннинг муфтийси бўлган. Шунингдек марҳум шайҳ «Марал» радиосининг «Аалымдан асыл жооп» (Олимдан ҳақиқий жавоб) дастури орқали кўплаб қирғизистонликларнинг диний саволларига жавоб бериб,…
Батафсил...11-июлда зотилжамдан 32 киши вафот этди
Бугун, 11-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам (пневмония) билан даволанаётган 32нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Улардан 8 нафар бемор Бишкек шаҳридан. «Март ойидан буён зитилжамдан (пневмония) жами 382 киши вафот этди», — дейди у. Ўтган йилнинг 6 ойида Қирғизистонда зотилжамдан 318 киши вафот этган. Ўқувчилар учун изоҳ: Зотилжам (арабча — ﺔﺋﺮﻟا تاذ) шунингдек Пневмони́я (қадимги юнонча. πνευμονία — «нафас олиш», «ҳаво» , қад.…
Батафсил...СOVID-19: 11-июлда 3 ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 125 тага етди
Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 3 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида 65, 51 ёшдаги 2 нафар эркак киши; Лайлак ҳудудий шифохонасида 44 ёшдаги эркак киши; Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 125 кишига етди.
Батафсил...СOVID-19: 11-июлда 102 бемор тузалди
Бугун, 11-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 102 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри – 40; Чуй вилояти — 12; Ўш шаҳри – 11; Ўш вилояти — 11; Боткен вилояти — 11; Жалолобод вилояти — 9; Норин вилояти — 5; Талас вилояти — 2; Иссиқкўл вилояти — 1. Қирғизистон бўйлаб COVID-19 инфекциясини юқтириб олган жами 3236 бемор соғайди.
Батафсил...СOVID-19: Қирғизистонда яна 552 кишидан тожливирус аниқланди
Қирғизистонда 11-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 552 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9910 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри – 314; Чуй вилояти — 124; Ўш вилояти —13; Ўш шаҳри – 24; Жалолобод вилояти — 26; Боткен вилояти — 28; Норин вилояти — 17; Иссиқкўл вилояти — 6;
Батафсил...