6 ой давомида пенсия ва нафақа пулларини молиялаштиришга 23,6 млрд сом сарфланди

2020-йилнинг январь-июнь ойларида пенсия ва нафақа пулларини молиялаштириш 23 млрд 654,3 млн сомни ташкил қилди. Бу ҳақда Ижтимоий жамғармадан маълум қилишди. Улардан: – Бишкек шаҳри – 3 млрд 858,9 млн сом; – Чуй вилояти – 3 млрд 652,3 млн сом; – Норин вилояти – 1 млрд 902,9 млн сом; – Иссиқкўл вилояти – 2 млрд 146,7 млн сом; – Талас…

Батафсил...

Қирғизистонда 178 мобил гуруҳи фаолият олиб бормоқда

Ҳозирги кунда республика бўйлаб 178 мобил гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда 8-июлда  республика тезкор штаби маълум қилди. Улардан: Бишкек шаҳрида 40; Ўш шаҳрида 3; Ўш вилоятида 31; Жалолобод вилоятида 34; Боткен вилоятида 9; Норин вилоятида 12; Иссиқкўл вилоятида 8; Талас  вилоятида 9; Чуй вилоятида 32.–  

Батафсил...

10-июлдан Боткен вилоятига кириш ва чиқиш тақиқланади

Тожливирус билан курашиш бўйича Боткен вилояти штаби 10 июлдан бошлаб вилоятга кириб чиқишга аниқроғи Ўш, Бишкек ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларига жамоат транспортлари, таксиларнинг қатнови тақиқланди. Энди фақат озиқ-овқат, қурулиш материаллар ташиган оғир юк ташувчи машиналарга  вилоят ҳудудига киришга рухсат берилади. Юкнинг қонунийлиги солиқ хизмати томонидан назоратга олиниб, машиналарга йўловчиларни олиш тақиқланади. Бундан ташқари ҳудудаги санитар карантин постларининг ишлари кучайтирилиб, фуқароларни…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги ҳамомда ёнғин содир бўлди

Ўш шаҳридаги Қурвонжон Дадҳох кўчасида жойлашган ҳамомда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. ФВВга ёгғин ҳақидаги маълумот 20:00лар атрофида келиб тушган бўлиб,  соат 20:05да ўт ўчирув ҳизматидан уч гуруҳ жалб қилинган. Тилсиз ёв соат 20:21 ёнғин қисман бартараф қилинган. Ҳозирда ёнғинни тўлиғи билан ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин туфайли ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар қайд қилинмаган.

Батафсил...

Ҳукумат томонидан харид қилинган кислород концентраторларининг иккинчи партияси келди

8 июл куни Бишкекка чартер рейси билан – 200 та мобиль кислород концентраторларининг иккинчси партияси олиб келинди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, яна 800 та концентратор яқин орада олиб келинади. 500та биринчи партия 5 июл куни олиб келинди. «Кислород концентраторлари зудлик билан тожливирус ва зотилжамга чалинган беморлар даволанаётган республикадаги тиббиёт муссасалари ўртасида тақсимланади», – дея таъкидланади ҳукумат…

Батафсил...

Бишкекда айрим савдо марказлари ўз ишини тўхтатди

Бишкекдаги айрим савдо марказлари мураккаб эпидемиологик вазият туфайли ўз фаолиятини тўхтатди. «Дордой Плаза» савдо маркази 8 июлдан 19 июлга қадар ёпилади, дея хабар берди марказ администрацияси. Шу кунларда фақат «Фрунзе» гипермаркети ва Савдо маркази биносида жойлашган «Демир банк» филиали фаолият юритади. «Asia Mall», «Технопарк» савдо марказлари ва «РИОМ» автобозорининг акциядорлари ҳам эпидемиологик вазият яхшилангунга қадар карантинга ёпиш борасида қарор қабул…

Батафсил...

Ўмурбек Текебаев ва унинг рафиқасига тожливирус юқди

«Ата Мекен» партиясининг лидери, парламентнинг собиқ депутати Ўмурбек  Текебаев ва унинг рафиқаси Айгул Текебаева тожливирус юқтириб олди. Маълумотни  24.kg агентлигига уларнинг яқинлари тасдиқлашган. Маълумотга кўра, Ўмурбек Текебаевнинг тана ҳарорати кўтарилиб уйида ётибди. Рафиқасига COVID-19 ташҳиси қўйилган, ҳозирда шифохонага ётқизилган. Эслатиб ўтамиз, аввал Олий Кенгашнинг аппаратининг ҳодимларида ва  депутатларда тожливирус қайд қилинган. Экс-спикер, депутат Чинибай Турсунбеков икки томонлама зотилжамдан вафот этиб, 7-июлда дафн қилинди.

Батафсил...

Ўшда яшовчилар ўликхонадан марҳумларнинг мурдаларини олиб ўтувчи йўлни тўсиб қўйишди. Нима учун?

Кеча, 7-июлда Ўш вилояти шифоханасининг ўликхонасидан чиққан тобутларни уйларимиз олдидан олиб ўтилмасин деган талаб билан йўл тўсган фуқаролар тарқалишди. Бу ҳақда Ўш вилояти шифохонасидан хабар қилишган. Ўликхонанинг ёнида жойлашган ётоқхона яшовчилари тожливирусдан вафот этган фуқаролардан уларга ҳам касал юқиши мумкин деган фикрда йўл тўсишган. «Аммо у йўлдан бошқа йўл йўқ бўлгани сабабли тушинтириш ишлари олиб борилди, қайта йўл очилди. Касалликдан…

Батафсил...

Ўшнинг судяси зотилжам билан касалхонага тушди. Яна икки нафари изоляцияда

Ўш шаҳар ва Ўш вилоят судининг судяларидан, ҳодимларидан тожливируснинг аломатлари кузатилиб, изоляцияга олинди. Бу ҳақда шаҳар ва вилоят судининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.  «Ҳозирда Ўш шаҳар судининг бир судясида икки томонлама зотилжам (пневмония) деган ташҳис қўйилиб, касалхоналарнинг бирида даволанмоқда. Шунингдек Ўш вилояти судининг 1 судясидан, Ўш шаҳар судининг 1 судясидан, Ўш вилояти суди аппаратидаги 2 ҳодимдан тожливирус аломатлари кузатилиб изоляцияга…

Батафсил...

Қирғизистонга 5G технологияси киргизилмаган

Бугунги кунда 5G технологияси Қирғизистонга киргизилмаган. Бу ҳақда бугун, 8- июлда Ахборот технологиялари ва алоқа бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.  Қирғизистондаги алоқа операторлари Давлат алоқа агентлигининг рухсатисиз  5G тармоғининг мосламаларини ўрнатиб, ишлата олмайди. Шунингдек 5G технологиясидан фойдаланиш бўйича лаборатория назорати юргизилиб, соғлиққа ҳеч қандай ҳавфи йўқлиги тасдиқланганини таъкидлаш жоиз. Сўнги вақтларда ижтимойи тармоқлар орқали 5G технологиясининг зиёнлари шунингдек…

Батафсил...

Ўн баровар қиммат ҳарид қилинган юзқоплар

Ҳимояланувчи кийимлар, юзқоплар, сунъий нафас олиш (ИВЛ) ускуналари – ушбу маҳсулотлар пандемия даврида дунё бўйлаб энг зарур, танқис маҳсулотларга айланди. Бу маҳсулотларнинг нархлари бирданига қимматлай бошлади. Аммо, Қирғизистоннинг давлат муасасалари ҳарид қилган нархлар бозор нархларига таққослаганда ғайриоддий равишда кўтарилиб кетган, – деб ёзади “Политклиника” портали. FFP3 респиратор юзқопларини бир донасини 300 сомдан ҳарид қилинган. Жами 600 юзқопга  180 000 сом маблағ…

Батафсил...

МСҚга парламент сайловида иштирок этиш учун 35 партиядан аризалар келиб тушди. Жадвал

7-июль ҳолатига кўра, Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича марказий сайлов қўмитасига 35 сиёсий партиядан Олий Кенгаш депутатининг сайловларида иштирок этиш тўғрисидаги аризалар келиб тушган. Парламент сайловлари 2020-йилнинг 4-октябрига белгиланган. Сайловда иштирок этиш учун ариза берган партиялар: 1. Қирғизистон Республикасининг Аграр партияси.  ( «Кыргыз Республикасынын Агрардык партиясы» ) 2. Инсон-Демократ.  ( «Адам-Демократ» ) 3. Оқ Қалпоқ ( «Ак Калпак» ) 4.…

Батафсил...

8-июлда зотилжамдан 44 киши вафот этди

Бугун, 8-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам (пневмония) билан даволанаётган  44 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Улардан 30 нафар бемор Бишкек шаҳридан. «Март ойидан буён зитилжамдан (пневмония) жами 268 киши вафот этди», — дейди у.

Батафсил...

СOVID-19: 8-июлда 13 ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 112 тага етди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 13 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида 67 ёшдаги эркак киши; №6 шаҳар клиник шифохонасида 52 ёшдаги эркак киши; Республика юқумли касалликлар шифохонасида — 69-55-70  ёшдаги  3 нафар эркак киши; Ўш шаҳар клиник шифохонасида 52 ёшдаги эркак киши; Жалолобод вилоят шифохонасида…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 345 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 8-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 345 та ҳолат аниқланди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8486 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  183; Чуй вилояти — 51; Ўш вилояти —7; Ўш шаҳри –  22; Жалолобод вилояти — 23; Боткен вилояти — 21; Норин вилояти — 14; Иссиқкўл вилояти — 24.

Батафсил...

СOVID-19: 8-июлда 67 бемор тузалди

Бугун,  8-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 67 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  16; Чуй вилояти — 18; Ўш шаҳри –  18; Ўш вилояти — 4; Жалолобод вилояти — 4; Норин вилояти — 5; Боткен вилояти — 2; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2983 бемор соғайди.

Батафсил...

Қирғизистон хориж давлат фуқаролари учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди

Қирғизистон ҳукумати хорижий давлатлар фуқаролари ва республикада истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди. Бу ҳақда 7-июнь куни Ташқи Ишлар Вазирлиги маълум қилди. Хорижий мамлакатлар билан парвозларнинг вақтинча тўхтаб қолиши ва ташқи чегараларнинг ёпилиши ҳисобга олиниб, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун «яшил йўлак»ни, Қирғизистон ҳукуматининг 2020-йилнинг 17-мартдаги 84-р-сонли буйруғи расмий бекор қилинмагунча узайтириш тўғрисида қарор…

Батафсил...