Хитой Қирғизистоннинг қарзини тўлаш муддатини вақтинчалик тўхтатиб туради

Қирғизистон ташқи қарзи бўйича Хитой билан келишувга эришди. Бу ҳақда ҳукумат хабар берди.

Ҳукуматнинг сўзларига кўра, Хитой Қирғизистоннинг қарзи бўйича тўловларни 2020-йилда тўхтатишга рози бўлган. Ҳозирда қарзни муддатини узайтириш шартлари ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Қирғизистон 2020 йилдаги қарзни тўлаш бўйича тўловларни 3-4 йилга кечиктириш тўғрисида Саудия тараққиёт жамғармаси, Кувайт араб иқтисодий тараққиёти жамғармаси, Франция, Германия, Дания, Корея ва Япония давлатлари билан  келишувга эришган.

15 апрелда «Катта йигирмалик»  ва қарз берувчи давлатлар ташкилоти (Париж клуби) томонидан Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланадиган камбағал мамлакатларнинг (шу жумладан Қирғизистон ҳам бор) қарзларини тўлашни тўхтатиб қўйиш ташаббусини маъқуллаган. Ушбу ташаббус доирасида Қирғизистон ўз кредиторларидан ташқи қарзни тўлаш муддатини тўхтатишни сўраб мурожаат қилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ