Тожливирусдан даволанган инсон, бошқалар учун хавф туғдирадими?

Тожливирусдан даволанган одам бошқаларга хавф туғдирмайди. Бу ҳақда Новқат тумани касалхонасининг бош шифокори Асамидин Марипов маълум қилди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, тожливирус инсоннинг бутун организмини жароҳатлантиради.

«Касалликнинг инкубация даври 14 кун. Ушбу вақт давомида даволаниш ишлари амалга оширилади. Агар беморнинг аҳволи ёмонлашса, у яна бир неча кун даволанади. Вирус инсоннинг ўпкасигагина эмас, балки бутун танага, сочларга ва тирноқларигача жароҳат етказади. Соғайган одам 1 ойдан 6 ойгача ҳолсиз бўлиб юради. Танасини тиклаш учун кучли калорияли таомлар истеъмол қилиши зарур», – деди Марипов.

Шифокор тожливирусдан соғайган беморнинг қон плазмасини оғриган беморга қуйиш амалиёти яхши натижа бериб, Бишкек, Жалолобод ва Ўш вилоятларидан фуқаролар мурожаат қилаётганини айтмоқда.

«Қон плазмаси қуйилганидан кейин 1 сутка кейин натижа бўлади», дейди бош шифокор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ