Соғлиқни сақлаш вазирлигига 11 чет давлатдан ёрдам келган

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11  хорижий давлатдан ёрдам олди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг котиби Қалисбек Шадиханов матбуот анжуманида маълум қилди.

– Тожливирус пандемияси даврида Соғлиқни сақлаш вазирлигига бошқа давлатлар, халқаро ҳамкорлар ва оддий фуқаролар ўзининг инсонпарварлик ёрдамини беришмоқда. Ушбу гуманитар ёрдамни тақсимлаш ва тарқатиш учун махсус комиссия тузилган. Барча маълумотлар www.med.kg сайтида жойлаштирилган, – дейди Шадиханов.

Мамлакатга келган тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонлар ва 25 турдаги тиббиёт буюмларини ўз ичига олади.

– Ўтган вақт давомида биз 11 та хорижий давлатдан ёрдам олдик, улар: Озарбайжон, Хитой, Туркия, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Швейцария, Эрон, Ўзбекистон, Россия ва АҚШ. Бундан ташқари, 65 та маҳаллий ва халқаро ташкилотлардан инсонпарварлик ёрдами олинди. Булар қаторига БМТ тизимидаги ташкилотлар, ПРООН, ТIKA, Олтин Кон, «Нурлуу хайриячи қизлар» жамоат фонди ва бошқалар киради, — дейди Шадиханов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ