Сайлов 2020: Сайловчи рўйхатдан ўтган жойидан ташқарида ҳам овоз бера олади

4 октябрда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида фуқаролар рўйхатга олинган жойларидан ташқарида ҳам овоз бера олади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Абдижапар Бекматов «24.kg»  ахборот агентлигига маълум қилган.

Унининг айтишича, овоз бериш кунига 15 кун қолганида, сайловчи № 2 форамаси бўйича ариза топшириши зарур. У сайлов участкасига бириктирилиб, овоз бера олади.

«Мисол учун, сиз Бишкекда яшайсиз, лекин агар сиз сайлов куни Ўшда қолсангиз, сиз шаҳардаги барча сайлов участкаларига бориб мурожаат қилишингиз мумкин ва сизнинг конституциявий ҳуқуқларингиз бузилмайди», – дейди Абдижапар Бекматов.

Сайловчиларнинг рўйхати тайёр. 2020 йил 4 октябр куни бўлиб ўтадиган сайловга 3 миллион 429 қирғизистонлик қатнаша олади.

Марказий сайлов комиссияси партияларга сайловолди ташвиқоти 4-сентабрдан бошланиши ҳақида огоҳлантирди. 20 августга қадар сиёсий ташкилотлар қурултой ўтказиши ва номзодларнинг рўйхатини тузиши керак. Шунингдек, рўйхатлар квота талабларига мувофиқ тузилиши зарур.

Эслатиб ўтамиз, президент Сўўрўнбай Жэнбеков парламент сайловларини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Сайлов 2020 йил 4 октябрда бўлиб ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ