Ҳаж мавсумида Саудияга хорижлик зиёратчилар киритилмайди

Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж мавсумини фақат Саудия Арабистони ичида бўлиб турганлардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этиши ҳақида қарор қабул қилди. Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлигининг билдиришича, хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди. Жорий йилда ҳаж ибодати июль ойининг охирларига тўғри келади. “Бундай қарор Ҳаж ибодатини соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан хавфсиз ўтказиш, одамларни пандемия билан боғлиқ касалликлардан…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна бир бемор вафот этди

Қирғизистонда тожливирус юқтирган яна бир инсон вафот этди. Бу ҳақда бугун, 23-июндаги брифингда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Марҳум вақтинчалик фойдаланишга берилган Қирғиз-Турк шифохонасида даволанаётган эди. 1964-йилда таваллуд топган фуқарога (аёл киши) барча ёрдамлар кўрсатилди, бироқ натижаси бўлмади.  Қирғизистон бўйлаб жами 41 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Батафсил...

СOVID-19: 23-июнда 33 бемор тузалди, жами соғайганлар 2054 нафарга етди

Бугун, 23-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 33 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  8; Чуй вилояти — 12; Ўш шаҳри– 6; Жалолобод вилояти — 4 ; Норин вилояти — 3; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2054 бемор соғайди.

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус беморлари сони 163 нафарга ортиб, жами 3519 кишини ташкил қилмоқда

Қирғизистонда 23-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 163 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3519 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 33 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  94; Чуй вилояти — 22; Ўш вилояти — 9; Ўш шаҳри –  16; Жалолобод вилояти — 13; Талас вилояти…

Батафсил...

Ўшда меҳнатга жалб қилинган болалар аниқланиб, ота-оналари учун чоралар кўрилмоқда

Ўш шаҳрида «Ўсмирлар меҳнати» деб номланган рейд бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати хабар қилмоқда. 17-19 июн кунлари Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси балоғатга этмаган болалар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбир ўтказди. «Баъзи бир иш берувчилар ва ўспиринларнинг ота-оналарининг бефарқлиги туфайли вояга этмаганлар ишга жалб қилиниб, уларнинг ҳуқуқлари поймол этилиш ҳолатлари учраб турмоқда. Ўш шаҳри карантиндаги ҳудуд…

Батафсил...

5 ойда 41 ўсмир ўз жонига қасд қилди

Қирғизистонда 2020-йилнинг 5 ойида 41 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилди. Улар орасида етти нафари қизлар бўлса, ўттиз тўрт нафари ўғил болалар. Ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмазбек Ўрўзалиев «Ата Мекен» фракциясининг мажлисида маълум қилган далиллар бўйича,  2019-йилнинг 5 ойида мана шундай 32 ҳолат қайд қилинган. Ўтган йилда болаларга нисбатан 116 зўравонлик воқеаси қайд қилинган бўлса, жорий йилда 93 зўравонлик қайд қилинган.

Батафсил...

Сўнги 5 ой ичида оилавий зўравонлик бўйича 3911 ҳолат қайд қилинди

Қирғизистонда сўнги 5 ой давомида оилавий зўравонликлар бўйича 3911 ҳолат қайд қилинган. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмазбек Ўрўзалиев «Ата Мекен» фракциясининг мажлисида маълум қилди. Унга кўра, 2019-йилнинг шу даврида 3199 ҳолат қайд қилинган. Жорий йилда бу кўрсаткич 18,2%га ўсган. Ҳозирги кунда оиладаги зўравонлик оқибатида 4450 инсон маҳсус рўйхатда олинган.

Батафсил...

СOVID-19: Ўш шаҳридаги 4 тамаддихона икки хафтага ёпилади

Ўш шаҳридаги 4 тамаддихона 14 кунга ёпилади. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди. Санитар-эпидемиология қоидаларига риоя қилмаганлиги сабабли эртага, 23-июндан бошлаб Ўш шаҳридаги А.Шакиров кўчасидаги  «Семейний», «Береке», «Манас-Ата», Ленин кўчасидаги  «Очаг» тамаддихоналари  14 кунга ёпилади. «Ҳозирда ёмонлашиб бораётган санитар-эпидемиологиявий вазият сабабли Ўш шаҳрининг ички ишлар бошқармалиги юқумли касалликнинг олдини олиш бўйича  профилактика чора тадбирларини кучайтирмоқда. Бошқа давлат, солиқ…

Батафсил...

Мэрия: Юзқопсиз йўловчилар жамоат транспортидан туширилади

Бишкекда мэрия ҳодимлари жамоат транспортига юзқопсиз чиққан йўловчиларни автобуслардан тушириб юбормоқда. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан маълум қилишди.  «Бизни кечиринглар, аммо бизда бундан бошқа чорамиз йўқ. Қоидага риоя қилмаган юзқопсиз йўловчиларнинг автобусдан туширамиз», — дейди мэрия ҳодимлари рейд вақтида. Улар йўловчилардан транспортнинг салонидан чиқиб кетишни талаб қилиб, яқин атрофдаги дорихоналардан юзқоп ҳарид қилиб, сўнгра йўлини давом эттиришини сўранмоқда.  Бишкек шаҳрининг яшовчилари бу…

Батафсил...

Turkish Airlines Қирғизистонга парвозларни қайта тиклайдими?

Turkish Airlines авиакомпанияси июннинг сўнгида Түркиядан Бишкекка парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди. Унга кўра, июннинг сўнгида хафтасига уч маротаба павозлар амалга оширилади.  Шунингдек 1-июлдан бошлаб хафтасига 4 маротаба авиарейсларни қайта йўлга қўяди. Аммо Қирғизистон томони тожливирусга қарши республика тезкор  штабининг қарори чиқмагунича, «Манас», Ўш аэропортлари халқаро парвозларни қабул қилмаслигини айтмоқда. Turkish Airlines авиакомпанияси бундан ташқари, 1-июлдан…

Батафсил...

Олий Кенгашнинг беш депутатида тожливирус қайд қилинган

Касаллик аломатлари кузатилмаган депутатларга бекорга тест топшириш тақиқланди. Бу ҳақда Олий Кенгашдан “24.kg агентлигига” маълум қилишган. Маълум бўлишича, дам олиш кунлари етмишга яқин депутат анализ топширган.  «Маҳсус клиникада қолаётган депутатларга касалликнинг аломатлари кузатилсагина бекорга тест топшириш мумкинлиги айтилди. Кимнинг тана ҳарорати кўтарилмаса, йўталмаса  ПЦР-тестни ўз чўнтагидан тўлаб топширади», — деб айтилади парламентда. 19-июнда «Қирғизистон»  фракциясининг аъзоси Бейшенали Нурдинов тожливирусга чалингани маълум бўлган. У…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги барча бозорлар дезинфекция қилиш учун ёпилди

Ўш шаҳридаги барча бозорлар дезинфекция қилиш мақсадида ёпилди. Бу  ҳақда Ўш мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди. Унга кўра, дезинфекция қилиш жараёни марказий бозор, «Келажак», «Тешик-Тош» бозорларида ва барча шаҳарчалардаги бозорларда ўтказилмоқда. Мэрия, ҳар куни санитар-эпидемиявий норма ва тартиб бўйича барча бозорларда текширув ишлари ўтказилаётганини қўшимча қилди. Фуқароларни эса юзқоп тақишга ва масофани сақлашга дават қилмоқда.

Батафсил...

Янги ўқув йилида ўқувчилар мактабга борадими?

Қарор эпидемиологиявий вазиятга қараб қабул қилинади, дейди 22-июнда соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов, «мактабларда янги ўқув йилига ишлашга рухсат бериладими?» деган саволга жавоб берди. «Биз сентябргача вазиятни кўришимиз керак. Агар вазият барқарорлашиб, хавфли бўлмаса, менимча мактабларни очилишига рухсат берса бўлади», – деди у. Мактабларда 2019-2020-йилнинг 4-чораги тожливирус сабабли оралиқни сақланган ҳолатда тамомланган.

Батафсил...

Бишкекка Москвадан 400 дан ортиқ қирғизистонлик қайтди

21 июн куни Бишкекка Москвадан чартер рейс билан 431 нафар Қирғизистон фуқороси қайтди. Республика оператив штаби хабарига кўра, бу рейс билан ҳомиладорликнинг сўнги муддатларида бўлган ва фарзанлари 2 ёшгача бўлган аёллар, шунингдек оғир касал ва яқин қариндошларининг вафоти туфайли қайтиш учун узрли сабаблари бўлган фуқоролар қайтди. Келган барча фуқоролар ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун обсервацияга жойлаштирилди. Республикаштабининг қўшимча қилишича,…

Батафсил...

Олий Кенгаш депутатлари ПЦР-тест топширди. Натижаси ижобий

Парламент раиси Дастанбек Жумабеков ва унинг ўринбосарлари Аида Қасималиева билан Мирлан Бакиров тожливирусга  ПЦР-тест топширди. Бу ҳақда Олий Кенгашнинг аппарат башлиғи  Алмазбек Сабирбеков 24.kg агентлигига маълум қилган. Унга кўра, тестнинг натижаси ижобий. Шунингдек барча депутатлар мажбурий ҳолда анализ топширишади. «Икки кун давомида депутаттар анализ топшириб бўлишади деб ўйлайман. Ҳозирча COVID-19 вируси ҳеч кимдан аниқланмади. Шунингдек  аппарат ҳодимлари ва матбуот хизмати ҳам тест…

Батафсил...

СOVID-19: 22-июнда 10 бемор тузалди, жами соғайганлар 2021 нафарга етди

Бугун, 22-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 10 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири  Сабиржан Абдикаримов хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  3; Чуй вилояти — 1; Ўш шаҳри– 1; Талас вилояти — 3; Норин вилояти — 2; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2021 бемор соғайди.

Батафсил...

МХДҚ: Террорчи ташкилотнинг фаол аъзоси ҳибсга олинди

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси халқаро террорчилик ташкилотнинг аъзосини хибсга олди. 1989-йилда таваллуд топган Қирғизистон фуқароси Т.Н. Жиноят ва жазо кодексининг 395-моддаси 2-қисми (Ёлланувчи) факти бўйича ҳибсга олиниб, Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд қилинди. Судгача эҳтиёт чораси сифатида  қамоқда қоладиган бўлди. Бу фуқаро 2014-2017-йиллар оралиғида Сурия ҳудудида бўлиб, Сурия Араб Республикасининг ҳукуматинг аскарларига қарши қуролли можароларда қатнашиб келгани аниқланган.…

Батафсил...

Бу йил ташқи савдо айланмаси 21,1 фоизга камайди

2020-йилнинг январь-апрель ойларида Қирғизистон ташқи савдо айланмаси 1 млрд 753,9 млн долларга етди. Бу 2019-йилга нисбатан 21,1 фоизга кам. Миллий статистика қўмитасининг маълумоти бўйича, бу йил экспорт 2,7 фоизга ўсди, импорт 31,4 фоизга камайди.

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 3 киши вафот этди

Қирғизистонда тожливирус қайд қилинган 3 одам вафот этди. Бу ҳақда бугун, 22-июндаги онлайн ахборот мажлисида соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўтган сутка давомида вақтинчалик фойдаланишга берилган Қирғиз-Турк шифохонасида 1952-йилда таваллуд топган аёл киши, Талас ҳудудий шифохонасида 1952-йилда таваллуд топган эркак киши ва Новкен ҳудудий шифохонасида 1960-йилда таваллуд топган аёл киши вафот этди.  Қирғизистон бўйлаб жами…

Батафсил...

Янги рекорд: Қирғизистонда яна 205 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 22-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 205 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3356 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 10 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Янги қайд қилинган беморлар: Бишкек шаҳри –  82; Чуй вилояти — 33; Ўш вилояти — 20; Ўш шаҳри –  25; Жалолобод вилояти — 8; Талас вилояти — 6; Норин…

Батафсил...
1 2 3 4 5 6 13