Олий Кенгаш депутатлари ПЦР-тест топширди. Натижаси ижобий

Парламент раиси Дастанбек Жумабеков ва унинг ўринбосарлари Аида Қасималиева билан Мирлан Бакиров тожливирусга  ПЦР-тест топширди. Бу ҳақда Олий Кенгашнинг аппарат башлиғи  Алмазбек Сабирбеков 24.kg агентлигига маълум қилган.

Унга кўра, тестнинг натижаси ижобий. Шунингдек барча депутатлар мажбурий ҳолда анализ топширишади.

«Икки кун давомида депутаттар анализ топшириб бўлишади деб ўйлайман. Ҳозирча COVID-19 вируси ҳеч кимдан аниқланмади. Шунингдек  аппарат ҳодимлари ва матбуот хизмати ҳам тест топширишади. Уларнинг барчаси розилигини беришди, ва уйда ишлашади.  Депутатларнинг ёрдамчилари ҳам текширилмоқда. Сессия тамомлангунига қадар журналистлар парламент мажлисига қатнаша олмайди», — дейди Алмазбек Сабирбеков.

Жума куни, 19-июнда «Қирғизистон» фракциясининг аъзоси Бейшенали Нуридинов COVID-19 вирусини юқтириб олгани маълум бўлган. У Дастанбек Жумабековдан бошқа барча ҳамкасблари билан алоқада бўлган.

Бейшенал Нурдинов парламентга Алмазбек Баатирбековнинг ўрнига келган эди.

Парламентда шу билан COVID-19 инфекциясига чалинган икки ҳолат қайд қилинди. 18-июнда Олий Кенгашнинг матбуот хизматининг бошлиғи  Ибраим Нурақун ўғлидан тожливирус аниқланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ