Ўш шаҳридаги 4 тамаддихона 14 кунга ёпилади. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Санитар-эпидемиология қоидаларига риоя қилмаганлиги сабабли эртага, 23-июндан бошлаб Ўш шаҳридаги А.Шакиров кўчасидаги «Семейний», «Береке», «Манас-Ата», Ленин кўчасидаги «Очаг» тамаддихоналари 14 кунга ёпилади.
«Ҳозирда ёмонлашиб бораётган санитар-эпидемиологиявий вазият сабабли Ўш шаҳрининг ички ишлар бошқармалиги юқумли касалликнинг олдини олиш бўйича профилактика чора тадбирларини кучайтирмоқда. Бошқа давлат, солиқ ҳодимлари билан биргаликда барча маҳкама-ишхоналар, жамоатчилик тамадди қилиш жойлари назорат остига олинади, тегишли талабларни бажармаган томонларга жазо тайинланади. Барча жамоавий тамаддихоналар соат 22:00да ёпилиши шарт. Фуқаролардан ҳусусий ҳимояланиш воситаларидан фойдаланишини сўранамиз», – деб айтилади маълумотда.
Ўш шаҳрида бугунгача 362 инсондан тожливирус аниқланиб, улардан 220 бемор тузалди. 5 одам вафот этди.