Қирғизистонда тожливирус қайд қилинган 3 одам вафот этди. Бу ҳақда бугун, 22-июндаги онлайн ахборот мажлисида соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўтган сутка давомида вақтинчалик фойдаланишга берилган Қирғиз-Турк шифохонасида 1952-йилда таваллуд топган аёл киши, Талас ҳудудий шифохонасида 1952-йилда таваллуд топган эркак киши ва Новкен ҳудудий шифохонасида 1960-йилда таваллуд топган аёл киши вафот этди.
Қирғизистон бўйлаб жами 40 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.