Қирғизистонда тожливирус беморлари сони 163 нафарга ортиб, жами 3519 кишини ташкил қилмоқда

Қирғизистонда 23-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 163 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди.

Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3519 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 33 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан.

Янги қайд қилинганлар:

Бишкек шаҳри –  94;

Чуй вилояти — 22;

Ўш вилояти — 9;

Ўш шаҳри –  16;

Жалолобод вилояти — 13;

Талас вилояти — 1;

Норин вилояти — 7;

Боткен вилояти — 1;

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ