Ўш шаҳридаги барча бозорлар дезинфекция қилиш учун ёпилди

Ўш шаҳридаги барча бозорлар дезинфекция қилиш мақсадида ёпилди. Бу  ҳақда Ўш мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, дезинфекция қилиш жараёни марказий бозор, «Келажак», «Тешик-Тош» бозорларида ва барча шаҳарчалардаги бозорларда ўтказилмоқда.

Мэрия, ҳар куни санитар-эпидемиявий норма ва тартиб бўйича барча бозорларда текширув ишлари ўтказилаётганини қўшимча қилди. Фуқароларни эса юзқоп тақишга ва масофани сақлашга дават қилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ