Turkish Airlines Қирғизистонга парвозларни қайта тиклайдими?

Turkish Airlines авиакомпанияси июннинг сўнгида Түркиядан Бишкекка парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди.

Унга кўра, июннинг сўнгида хафтасига уч маротаба павозлар амалга оширилади.  Шунингдек 1-июлдан бошлаб хафтасига 4 маротаба авиарейсларни қайта йўлга қўяди.

Аммо Қирғизистон томони тожливирусга қарши республика тезкор  штабининг қарори чиқмагунича, «Манас», Ўш аэропортлари халқаро парвозларни қабул қилмаслигини айтмоқда.

Turkish Airlines авиакомпанияси бундан ташқари, 1-июлдан бошлаб Душанбе, Тошкент, Нур-Султон, Деҳли, Исломобад, Мумбай шаҳарларига ҳам бўлган авиарейсларни қайта тиклаганини ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Turkish Airlines 10-июнда халқаро авиарейсларни йўлга қўйган. Туркияда ички парвозлар 1-июнда тикланган эди. Тожливируснинг мамлакатда ёйилиши сабабли, халқаро ва ички парвозлар март ойининг сўнгида тўхтатилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ