Бишкекда мэрия ҳодимлари жамоат транспортига юзқопсиз чиққан йўловчиларни автобуслардан тушириб юбормоқда. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан маълум қилишди.
«Бизни кечиринглар, аммо бизда бундан бошқа чорамиз йўқ. Қоидага риоя қилмаган юзқопсиз йўловчиларнинг автобусдан туширамиз», — дейди мэрия ҳодимлари рейд вақтида.
Улар йўловчилардан транспортнинг салонидан чиқиб кетишни талаб қилиб, яқин атрофдаги дорихоналардан юзқоп ҳарид қилиб, сўнгра йўлини давом эттиришини сўранмоқда.
Бишкек шаҳрининг яшовчилари бу йўл билан ҳеч нарсани ўзгартира олишмайди деб ҳисоблашади.
«Москва ва Совет кўчасида автобусда кетаётсак юзқопи йўқ йўловчиларни тушириб юборишди, кейинги бекатдан уларнинг ўрнига яна бошқа кўплаб йўловчилар ўтирди. Уларнинг ҳам юзқопи йўқ эди. Бундан ҳеч қандай фойда чиқмайди, ундан кўра кучингизни бошқа фойдалироқ ишга сарфлангланглар. Айтганча, маршрутда йўловчиларнинг 50 фоизи юзқопсиз юришмоқда— деб ёзишмоқда Twitter фойдаланувчилари.