МХДҚ: Террорчи ташкилотнинг фаол аъзоси ҳибсга олинди

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси халқаро террорчилик ташкилотнинг аъзосини хибсга олди.

1989-йилда таваллуд топган Қирғизистон фуқароси Т.Н. Жиноят ва жазо кодексининг 395-моддаси 2-қисми (Ёлланувчи) факти бўйича ҳибсга олиниб, Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд қилинди. Судгача эҳтиёт чораси сифатида  қамоқда қоладиган бўлди.

Бу фуқаро 2014-2017-йиллар оралиғида Сурия ҳудудида бўлиб, Сурия Араб Республикасининг ҳукуматинг аскарларига қарши қуролли можароларда қатнашиб келгани аниқланган.

Унинг турар жойида тинтув ўтказилди, қандайдир бир тақиқланган буюмлар топилмаган. Ҳибсга олинган одам МХДҚнинг тергов ҳибсхонасига киргизилди.

 Ҳозирда тегишли тергов ишлари олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ