Қамчи Кўлбаев хизматида бўлган 50 нафар божхоначи ишдан ҳайдалди

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Марҳум жиноий авторитет Қамчибек Колбаев ва коррупцияда айбдор деб топилган божхона хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари Раиймбек Матраимовга алоқаси бўлган 50 нафар божхоначилар ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий алоқаларини тафтиш қилиш жараёнида божхона органларининг ички идоравий тартиб-қоидаларини бузган айрим мансабдор…

Батафсил...

Ажиевнинг «ноқонуний тадбиркорликдан топган» 500 минг долларини қамоққа олинди

17 октябрда МХДҚ йирик вебкам-студия тармоғининг асосчиси, Даниел Ажиевнинг «ноқонуний тадбиркорликдан топган» 500 минг АҚШ доллари қамоққа олинганини маълум қилди. Текширув натижасида Ажиев одамларнинг гуруҳини, унинг орасида «вебкам моделларни» тасвирга олган 300дан ортиқ операторларни бошқаргани аниқланди. Уларнинг орасида яқин хорижий давлатларнинг фуқаролари ҳам бор. «Дастлабки ҳисоблар бўйича, Ажиевнинг жиноий фаолиятидан тушган маблағнинг бир ойлик даромади таҳминан 300 минг АҚШ долларини…

Батафсил...

Ўшда дорихонани тўппонча билан тўнаган 18 ёшдаги гумондор қўлга олинди

Ўш шаҳрида дорихоналарнинг бирига тўппонча билан кириб, 90 минг сом пулни олиб кетишда гумонланган 18 ёшли турғун қўлга олинди. Бу ҳақда 17 октябрда шаҳар милициясидан билдиришди. Маълумотга кўра, гумондор 13 октябрь куни соат 23:00 атрофида Аскар Шакиров кўчасида жойлашган дорихоналарнинг бирига кириб, сотувчини номаълум қурол билан қўрқитган. Ўш шаҳрининг олдин судланмаган, ҳеч қаерда ишламаган турғуни экани аниқланиб, 14 октябрь куни…

Батафсил...

Қирғизистонда хорижликлар учун визасиз истиқомат қоидалари ўзгарди

Чет эл фуқаролари учун Visa Run қоидаси бекор қилинмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) чет элликлар Қирғизистон ҳудудида визасиз истиқомат қилишининг янги тартибини эълон қилди. Янги тартибга кўра, чет эл фуқаролари учун Visa Run қоидаси бекор қилинмоқда. Бу қоидага кўра, Қирғизистонда визасиз истиқомат қилишининг муддати тугагач, чет эл фуқароси мамлакат чегарасидан чиқиб дарҳол қайтиб келса, бу муддат ноллашиб, янги максимал муддат…

Батафсил...

Ўғрибоши Қамчибекнинг зотдор отлари давлатга ўтди

Жиноий авторитет Қамчибек Колбаевга (Қамчибек Асанбек)тегишли  зотдор отлар мусодара қилинди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси айтишича, уларнинг қиймати 500 минг доллардан ошади. Давлат фойдасига мусодара қилинган саккизта зотдор отнинг ҳар бири таҳминан $ 50-100 минггача туради. Ушбу отлар Қамчибек ва унинг шериклари товламачилик ва босқинчилик йўли билан қўлга киритган мол-мулкни давлатга ва жабрланган шахсларга қайтариш ишлари доирасида мусодара қилинган. Аввалроқ, МХДҚ Қамчибек…

Батафсил...

Қирғиз-тожик чегараси бўйича навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

Мазкур чегара ҳудуди минтақада энг нотинч ҳисобланади. Ўтган йили икки давлат ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли урушларда ҳар икки томондан ўнлаб киши ҳалок бўлган эди. Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича ҳукумат делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтгани эди. Делегацияларга ҳар икки давлат миллий хавфсизлик идоралари раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов раҳбарлик қилган. Бўстон шаҳрида 16 октябрь куни бўлиб ўтган…

Батафсил...

БМТ: Исроил бомбардимони деб 1 млн фаластинлик қочқинга айланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)  маълум қилишича, Исроил бомбардимони деб Ғазо секторида 1 миллиондан ортиқ фаластинлик ўз уйини ташлаб қочишга мажбур бўлди. 400 мингга яқин ички муҳожирлар UNRWA бинолари ва мактабларда бошпана топган, бироқ бу биноларнинг аксарияти пана сифатида хизмат кўрсатишга мўлжалланмаган. Аввалроқ Исроил армияси (Цахал) Ғазо секторининг шимолий қисмида жойлашган Ғазо шаҳрининг аҳолисини шаҳардан чиқиб кетишга…

Батафсил...

Бектур Искендер «Клооп»дан кетди

«Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендер ташкилотдан кетди. У бундан сўнг нашрда ва таҳририятга тегишли ҳеч қандай лойиҳаларда ишламайди. Бу ҳақда ходимларга Искендернинг ўзи маълум қилди. «Кеча яқинда, бузиб кириш оқибатида менинг шахсий ёзишмаларим тарқаб кетди. Менинг масъулиятсиз, эҳтиётсиз ҳаракатим натижасида «Клооп»га алоқаси бўлмаган учинчи томонларнинг манфаатига путур етиб қолди», — деб ёзди у аризасида. — Менинг ҳаракатим нотўғрилигини тан оламан,…

Батафсил...

Қирғизистонда ҳаёт минимуми 7,7 минг сўмни ташкил қилади

Қирғизистонда 2023 йилнинг учинчи кварталига кўра ҳаёт минмимуми 7756 сом 46 тийинни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасидан билдиришди. Маълумотга кўра, ҳаёт минимуми меҳнатга яроқли ёшдагиларга 8 671 сом, пенсия ёшидагиларга 6 878 сом деб белгиланса, болалар учун 6 415 сомни ташкил қилди. Жорий йилнинг уч ойига кўра асосий шаҳарлардага ҳамда ҳудудлардаги ҳаёт минимумининг кўрсаткичи: Бишкек шаҳри — 8038…

Батафсил...

Эрон Исроил-ҲАМАС урушига аралашишга тайёрлигини билдирди

Эрон ҳукумати, агар Ғазо бўлгасини ўққа тутиш тўхтатилмаса, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушга аралашишга тайёрлигини билдирди. The Jerusalem Post хабарига кўра, Теҳрон Исроилни БМТ орқали хусусий тарзда огоҳлантирган. Исроил қўмондонлиги Эроннинг аралашуви Ливан жануби ва Суриядаги “Ҳизбуллоҳ” радикал гуруҳи томонидан “иккинчи фронт” очиш бўлади, дея тахмин қилмоқда. Шанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Байрутда БМТнинг Яқин Шарқда тинчлик…

Батафсил...

Президент Кўлбаевнинг ўлими бўйича фикр билдирди

Президент Садир Жапаров Бишкекдаги махсус амалиёт чоғида жиноий авторитет Қамчибек Кўлбаев ўлдирилишига изоҳ берди. Давлат раҳбари «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус амалиёти ҳақида интернетдан билганини айтди. “Мен дарҳол Бош прокурор ва ҳарбий прокурордан жойига чиқиб менга аниқ маълумот беришни сўрадим. Улар масалани жойида ўрганиб отишма бўлганини, ўлганлар ва ярадорлар борлигини маълум қилишди. Ҳарбий прокуратурага махсус…

Батафсил...

Ўшда 30 килограмм наркотик модда мусодара қилинди

Ушбу партия охирги йилларда ушланган энг йирик юклардан бири ҳисобланади. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятида наркотик моддалар беркитилган юкни қўлга олди. Махсус хизмат маълум қилишича, “Тожикистон – Қирғизистон – Ўзбекистон” йўналиши бўйича наркотик моддаларни олиб ўтиш билан шуғулланган халқаро жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. 11 октябрь куни Боткен—Ўш трассасида Россия ва Қирғизистон фуқароси қўлга олинган. Улардан 30 кг…

Батафсил...

Исроил-Фаластин уруши: Қирғинни тўхтатиш учун кескин чоралар кўриш зарур

Пекин “икки халққа икки давлат” тамойилини илгари суриб, халқаро конференция чақиришни таклиф қилди. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги тўқнашувда яраланган фаластинликларнинг Ғазодаги шифохоналарга оқими давом этмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Ғазода ҳозирга қадар 2670 киши ҳалок бўлган, 9600 дан кўпроқ одам жароҳатланган. Шунингдек, можарода 28 нафар фаластинлик тиббиёт ходими ҳам қурбон бўлган. Исроил томон ўзидан 1400дан ортиқ одам ҳалок бўлиб, 3000 киши…

Батафсил...

Ўзбекистон фуқаролари Қамча Кўлбаевнинг ўлими учун қасос олмоқчи бўлишганми?

Уч нафар ёлланма қотил Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб Бишкекка келган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. Унга кўра, бу шахслар Қирғизистонга “қонундаги ўғри” Қамчибек Асанбек (Қамчи Кўлбаев) ўлими учун қасос олиш учун келиб, бир инсонни ўлдиришлари керак бўлган. Қўлга олинганлар тергов давомида бир қатор фуқароларнинг қотиллигига алоқадор бўлиб, қидирувда экани маълум бўлган…

Батафсил...

Россия Қирғизистонни газлаштиришда “ҳар томонлама кўмаклашмоқчи”

РФ президенти Владимир Путин Россиянинг «Газпром» компанияси Қирғизистоннинг газ таъминоти тизимига 18 миллиард рубль сармоя киритганини, бунинг натижасида мамлакатда газ таъминоти даражаси 30 фоизгача ошганини маълум қилди. Бу ҳақда у 12 октябрь куни Бишкекда Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан қўшма ҳужжатларни имзолаганидан сўнг ОАВ вакиллари билан суҳбатда маълум қилди. «Қирғизистон ҳукумати газ билан таъминланганлик даражасини 60 фоизгача чиқармоқчи. Биз бунга…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари чегара масаласини муҳокама қилди

Садир Жапаров ва Имомали Раҳмон 13 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтаётган МДҲ саммити ҳошиясида музокара ўтказди. Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон қирғиз-тожик икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари, жумладан, чегарани делимитация ва демаркация қилиш масаласини муҳокама қилган. Қайд этилишича, давлат раҳбарлари “икки давлат ва халқлар ўртасида яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш учун мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттириш…

Батафсил...

Бишкекда МДҲ саммити бўлиб ўтди

Саммитда ташкилотга аъзо давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Бишкекда 13 октябрь куни МДҲ президентлари саммити ўтмоқда. Мазкур йиғинда Озарбайжон, Беларус, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари иштирок этмоқда. Давлатлар раҳбарларининг «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтаётган учрашуви жонли эфирда узатилмоқда.   Саммит арафасида Арманистон бош вазири Никол Пашинян мазкур саммитда иштирок этмаслигини билдирган ва…

Батафсил...

Швецияда илк бор Қуръонни ёққан киши судланди

Швециянинг Линчепинг округ суди илк бор Қуръонни ёққан кишига нисбатан миллий нафрат қўзғатиш айблови билан қўзғатилган жиноий ишни кўриб чиқди. Суд матбуот хизматининг билдиришича, мазкур иш бўйича айбланаётган 27 ёшли йигит шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу йигит 2020 йилнинг 11 сентябрида маҳаллий масжид олдида Қуръонни ёққани акс этган видеони твиттер ва youtibe тармоқларида эълон қилган эди. Видеода Remove Kebab…

Батафсил...

Тимур Файзиев икки ойга ҳибсга олинди

Бишкекнинг Октябр туман суди тадбиркор ва Elite House қурилиш компанияси асосчиси Тимур Файзиевни шаҳардаги ТИЗО-1га қамоққа олди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизматидан билдиришди. Суд қарорига кўра, Файзиев 2023 йилнинг 9 декабргача қамоқда қолади. Файзиев қўлга олингани 10 октябрда маълум бўлган. Унда бу бўйича бир қанча оммавий ахборот воситалари хабар бериб, Файзиев сўроққа чақирилиб, терговчининг қароридан сўнг қамоққа олингани айтилган.…

Батафсил...

«Мегаком»ни Давлат тараққиёт банки 14,8 миллиард сомга сотиб олди

Давлат тараққиёт банки давлат «Мега» («Альфа Телеком» ОАЖ) уяли алоқа операторининг 100 фоиз акцияларини сотиб олди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш бўйича давлат агентлиги билдирди. Давлат банки «Мега»ни 14 миллиард 800 миллион сомга сотиб олгани таъкидланади. Қизиғи шундаки, Давлат банкининг ягона акциядори Вазирлар Маҳкамасининг ўзи ҳисобланади. «Мега»нинг акциялари жорий йилнинг июль ойида сотувга қўйилган. 2 октябрда уяли алоқа операторини электрон…

Батафсил...
1 2 3 4 5 6