Ушбу партия охирги йилларда ушланган энг йирик юклардан бири ҳисобланади.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятида наркотик моддалар беркитилган юкни қўлга олди.
Махсус хизмат маълум қилишича, “Тожикистон – Қирғизистон – Ўзбекистон” йўналиши бўйича наркотик моддаларни олиб ўтиш билан шуғулланган халқаро жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
11 октябрь куни Боткен—Ўш трассасида Россия ва Қирғизистон фуқароси қўлга олинган. Улардан 30 кг наркотик модда – 20 кг хашиш ва 10 кг афюн мусодара қилинди.
Қўлга олинганлар гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилиниб, қамоққа олинди. Гуруҳнинг бошқа аъзолари аниқланмоқда.
Ушланган партия ўтган охирги йилда энг йирик юклардан бири ҳисобланади. 2022 йилда Боткен вилоятида Тожикистоннинг икки фуқароси 33 килограмм наркотик моддалар билан қўлга олинган эди. Улар Афғонистонда ишлаб чиқилган гиёҳванд моддаларни Тожикистон ва Қирғизистон орқали Қозоғистонга, ва кейинчалик Европага олиб ўтиш билан шуғулланган халқаро гуруҳ аъзолари экани маълум бўлган.